|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЛАНАЁТГАН ҚИЁФАСИ

Муҳим хабарлар

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами жойларда фойдаланишга топширилаётган янгидан-янги объектлар, замонавий турар жойлар мисолида яққол кўзга ташланади. Бинобарин, кунда кунора юртимизнинг қайсидир манзилида янги турар жой ёки ишлаб чиқариш объекти қуриб битказилганига оид хабарларни эшитяпмиз, кўряпмиз, ўқияпмиз. Қурилиш соҳасидаги бу жараён нафақат шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини ўзгартирди, балки одамлар ҳаётига ўзгача мазмун-моҳият бағишлаётгани ҳам бор гап.
3-7 июль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида бир нечта тадбирларнинг шу соҳага бағишлангани ҳам бежиз эмас. Бу бугун Ўзбекистон қурилиш соҳасида ўзига хос тажрибага эга бўлиб бораётган давлатлар сирасига киришидан далолат беради. Юртимиз қурувчиларидан ўрганадиган жиҳатлар борлиги, шунинг учун келгусида алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатади.
Бугун мазкур соҳадаги ўзгаришлар замонавий тамойиллар асосида тобора такомиллашиб бораётгани эса янада диққатга сазовордир. Яъни, Ўзбекистондаги бунёдкорлик жараёни яшил иқтисодиёт, урбанизация, қурилишда муқобил энергия, ва албатта, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ижтимоий сиёсатга йўғрилгани билан алоҳида ажралиб туради. Мамлакатимиздаги ҳозирги қурилиш индустриясини ана шу омилларсиз тасаввур қилиш мушкул. Шу жиҳатдан олганда, кейинги 6 йилни соҳадаги инқилобий бурилиш даври бўлди, десак арзийди. Шу давр ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага доир 27 та қарор ва фармони, бошқа кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани бунинг тасдиғидир.
Агар, 1991 йилдан 2016 йилгача 2 000 га яқин қурилиш-пудрат ташкилоти фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб улар сони 40 мингдан ошиб кетди. Урбанизация ҳисобига аҳоли сонининг кўпайиши, инфратузилма тармоқларидаги ҳаддан ташқари юкламалар, транспорт ҳаракатидаги тирбандликлар, чанг, тутун — буларнинг барчаси шаҳарлар майдонини кенгайтиришни, одамлар яшаши учун қулай шароитга эга яшил шаҳарлар қуришни тақозо этаётган эди. Шу боис, кўп хонадонли биноларнинг кўкаламзорлаштириш майдони умумий объектнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги шаҳарсозлик норма ва қоидаларида қатъий белгилаб қўйилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img