15 мамлакатдан 30 дан ортиқ етакчи меъморлар илк маротаба Тошкентда бўлиб ўтаётган “SHARE Uzbekistan” Халқаро меъморчилик ва шаҳарсозлик форумида иштирок этмоқда. Делегация таркибида дунёга машҳур халқаро студиялар вакиллари бор. Улар орасида Даниянинг Bjarke Ingels Group, Буюк Британиянинг Zaha Hadid Architects, Франциянинг XTU Architects, Хитойнинг MAD Architects ва бошқа таниқли бюролар қатнашмоқда.

