Кузнинг сўнгги ойи қишга йўл очиб беради. Аллақачон ҳаво совиб, аҳолини яна бир карра қиш мавсумига ҳозирлик кўришга чорламоқда.
Жорий йилги куз-қиш мавсумида Вазирлар Маҳкамасининг 453-сонли қарори ижроси доирасида юртимиз ҳудудларидаги 9 812 та кўп квартирали уйларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу уйлар бошқарув органларининг 244
миллиард сўм маблағлари ҳисобидан таъмирдан чиқарилди. Бунда, 2 043 та уйнинг том қисми, 7 635 та кириш йўлаклари, 1 731 та уйнинг ертўласи, 964 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари, 778 та уйнинг фасад қисми 55 774 та шитлар таъмирланди, шунингдек, 1 513 та кодли қулфли темир эшик, 14,6 минг квадрат метр фрамуга
ойна ромлари ва 69 732 та энергия тежамкор лампалар ўрнатилди.

