|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН КЎП ҚИРРАЛИ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ ДАВР БОШЛАНМОҚДА

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга 18 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни давлатимиз раҳбари ва рафиқаси кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Қўшнисига яхшилик соғиниб, ҳамиша тинч бўлишини тилаган, ютуғидан қувонадиган халқмиз. Оналаримиз тансиқроқ бирор егулик пиширса аввал бир девор нарига, ҳамсоясига илинган. Ўзига раво кўрганини бошқалар билан ҳам бўлишган. Бунда катта ҳикмат бор. Ота-боболаримиз бир рўзғорнинг бошқалардан айро бахтиёр бўла олмаслигини яхши билган. Кучнинг бирликда эканлигини таъкидлашларининг маъноси ҳам шунда. Мамлакатимизнинг кейинги йилларда қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга интилаётгани замирида ҳам ана шу кўп йиллик қадрият мужассам. Ўзбекистон Қирғиз Республикаси билан “бир девор” қўшни. Қуда-анда, борди-келди, олди-сотди масалалари ўзига хос тарихга эга. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмон “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Мажмуа билан қисқача танишув асносида Қирғиз Республикаси делегацияси вакилларига мазкур ансамбль мазмуни ва меъморий ечимлари ҳақида маълумот берилди. Делегация аъзолари мажмуада акс эттирилган алломалар, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримизнинг сиймоларига алоҳида эътибор қаратди. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img