|

|

2026 йил 18 Май, Душанба
spot_img

Йўллар сифатини ошириш бўйича илмий ишлар қилинмоқда

Муҳим хабарлар

Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш кафедраси мудири.
Дилшод АРАЛОВ,
таянч докторант.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарорининг 5-иловасида 2023-2026 йилларда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастурга асосан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларидаги тупроқ йўлларни шағаллаштириш ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:


Ҳудудлар
Тупроқ йўлларни шағаллаштириш, км
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2836,5
2.
Андижон вилояти
1124,5
3.
Бухоро вилояти
1894,8
4.
Жиззах вилояти
755,5
5.
Навоий вилояти
1413,6
6.
Наманган вилояти
1957,3
7.
Самарқанд вилояти
3140,4
8.
Сирдарё вилояти
249,9
9.
Сурхондарё вилояти
2589,2
10.
Тошкент вилояти
153,0
11.
Фарғона вилояти
3113,4
12.
Хоразм вилояти
1936,3
13.
Қашқадарё вилояти
4140,5
14.
Тошкент шаҳри

Жами:
25304,9
Транспорт вазирлигининг электрон сайтида келтирилган 2021 йилдаги маълумотга асосан, республикада жами 209 496 километр автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 42 869 километр, ички хўжалик йўллари 141 882 километр ва идоравий йўллар 24 745 километрни ташкил этади. Демак, 141 882 километр ички хўжалик йўлларини ташкил этса, 2023-2026 йилларда қарийб 25 305 километр тупроқ йўлни шағаллаштириш керак бўлади. Бу эса ҳозирги мавжуд ҳолатда умумий ички хўжалик йўлининг 17,83 фоизини тупроқли йўллар ташкил этади деганидир.
Шунингдек, 2023 йилнинг 12 сентябрь куни Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кўтарилган асосий масалалардан бири – ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган. Ушбу долзарб муаммоларни бартараф этишда Тошкент давлат транспорт университети Автомобиль йўллари муҳандислиги факультети профессор-ўқитувчлари, илмий изланувчилар, докторант ва магистрантлар томонидан бир қанча илмий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, университетимиз ва Россия Федерациясининг “СТРИМ” компанияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида компаниянинг “Акропол ГСМ” модификаторини Ўзбекистон автомобиль йўлларида қўлланиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда, компания томонидан ҳар бири 12,5 кг бўлган 6 челак “Акропол ГСМ” модификатори тажрибаларда фойдаланиш учун юборилган.
2023 йилнинг 23 сентябрь куни “Данғара тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси бош муҳандиси ва иш юритувчилари томонидан ҳудудда жойлашган “Қияли” МФЙ Қақир қишлоғи ички хўжалик йўлининг узунлиги 50 метр, эни 4 метр, қалинлиги 0,2 метр бўлган йўл пойига тажриба участкаси сифатида “Акропол ГСМ” модификатори ёрдамида стабилизация ишларини амалга оширдик.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img