|

|

2026 йил 25 Май, Душанба
spot_img

Қорақалпоғистонликларнинг фахрига айланган лойиҳачилар

Муҳим хабарлар

Абдусами Ҳақбердиев
Абдусами Ҳақбердиев
Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 1984 йилдан республика миқёсидаги матбуот нашрларида турли лавозимларда ишлаган. “O‘zbekiston bunyodkori” газетасида 2020 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан бош муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳақида гап кетганида кўз ўнгингизда очиқ осмон остида ястаниб ётган бепоён чўллар, адоғи кўринмайдиган қум барханлари гавдаланади. Минтақамизда ягона ҳисобланган Орол денгизи ҳам бугун қақраб ётган ерга ўз саховатини кўрсатмай қўйган. Ана шундай шароитда яшаб, меҳнат қилаётган инсонларга ҳар қанча тасанно айтса арзийди. Шу заминда камол топиб, улғайган Бердақ, Тўлепберген Қайипбергенов каби юзлаб юрт фидойилари Қорақалпоқ миллатининг фахрига айланган.

Беш йил, бу айтарли катта сана эмас, аммо ана шу қисқа даврда Ўзбекистонимизнинг бошқа вилоятлари сингари Қорақалпоғистон Республикаси ҳам таниб бўлмас даражада янги қиёфага кириб бормоқда. Даставвал узоқ Мўйноқдан бошланган бунёдкорлик ишлари “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” давлат дас­турлари доирасида бошқа туман ва шаҳарлар, овул ҳамда қишлоқларда жадал суръатларда олиб борилмоқда. Замонавий, равон йўллар, кўп қаватли бинолар, замон талабига мослаштирилган мактаб­лар, болалар боғчалари, ишлаб чиқариш корхоналари сингари объектлар барпо этилаётгани қорақалпоқ аҳлини қувонтириб, барча янгиланишларда ўз ҳиссаларини қўшишга илҳомлантирмоқда.

Ана шундай фаровонликни таъминлаб, юртимиз келажагини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири Жамбил Дауилбаевдир. Анча ёш пайтлариданоқ турмушнинг қийин синовларини кўргани боис болаликка хос шўхликлару ўйинларга чалғимай, китоб мутолаасига астойдил киришгани учун кези келиб, Нукус давлат университетининг қурилиш факультетига ўқишга кирди. Талабалик даврида ҳам вақтини зое кетказмасдан, соҳага оид ҳар қандай янгиликлардан бохабар бўлиб борди. Дастлабки иш фаолиятини қурилиш ташкилотларидан бирида бошлади. Соҳада меҳнат қилиб катта тажриба тўплаган Ўринбой Турниязов, архитектор Алифтена Андреевна, сметалаш бўйича Айнияз Турниязов каби устозларидан қурилиш соҳасида қўлланаладиган барча ишларни мукаммал ўзлаштириб, билмаганларини сўраб олишдан эринмади.

Вақти келиб, ўзи ҳам қурилишларда иш бошқарувчи, бўлим бошлиғи ва бош­қа лавозимлардаги фаолиятида устозларидан ўрганганлари асқатди. Ишлаган объектларида юмушлар сифатли бажарилгани учун назорат ташкилотларидан бирорта ҳам эътирозлар бўлмаганининг боиси соҳани мукаммал ўзлаштирганидан далолатдир. Кунларнинг бирида устозлари билан суҳбатлашиб ўтираркан, “Сен ҳам қурилишларда меҳнат қилиб, яхшигина тажриба тўпладинг, ҳозирги кунда давлатимиз ишбилармон ва тадбиркорларга етарли шароитлар яратиб берган, сен ҳам тадбиркорлик қилсанг, эл-юртга, бунёдкорлик ишларига кўпроқ нафинг тегарди, ўзинг сингари мутахассислар ҳаракат қилмаса, мақсадга қачон эришилади”, дейишди.

Устозларининг таклифи билан ташкил этилган “ARXANGLE GROUP” лойиҳа ташкилотига раҳбарлик қилаётганига энди олти йил бўлди. Ўтган даврда корхона нафақат етук мутахассислар билан, балки соҳага оид замонавий техника ва технологиялар билан таъминлангани боис, жаҳон стандартларига мос ло­йиҳаларни тайёрлаш орқали буюртмачилар эътиборини тортиш имкони яралди. Мана шу давр оралиғида жамоа ишчи-ходимлари томонидан сайқал топган лойиҳалар асосида Нукус шаҳрида учта 5 қаватли кўп квартирали уй-жойлар, туман ва шаҳарлардаги 20 дан ортиқ давлат ташкилотлари ҳамда корхоналар, 80, 90, 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари қуриб битказилди. Ҳозирги кунда “ARXANGLE GROUP” МЧЖ лойиҳалари асосида қад ростлаган бу мас­канларда 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлиб, болажонларни тарбиялашмоқда.

2018-2019 йилларда Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида мазкур корхона жамоаси яратган лойиҳалари билан иштирок этди. Шунингдек, уларнинг лойиҳаси асосида Бўзатов туманида қад ростлаган тикиш-бичиш цехлари юзлаб чевар хотин-қизларни ўз бағрига олган бўлиб, бугунги кунда улар тайёрлаётган маҳсулотлар маҳаллий бозорларни таъминлаш баробарида ўнга яқин хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида “ARXANGLE GROUP” МЧЖ томонидан яратилган лойиҳалар асосида бунёд этилаётган иншоотлар, маъмурий бинолар, кўчалар ҳамда бошқа объектларни учратиш мумкин. Шуни ҳам айтиш жоизки, жамоа лойиҳа тайёрлаш баробарида, унинг ижроси бўйича бажарилаётган ишларда муаллифлик назоратини ҳам олиб боради. Бу эса, ҳар бир иншоот белгиланган норма ва талабларга мувофиқ бунёд этилишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, буюртмачиларни ҳам мамнун этади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img