|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Сарҳисоб ва янги режалар

Муҳим хабарлар

Козим Тўляганов
Козим Тўляганов
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи.

Йилнинг боши ҳар бир ташкилот учун сарҳисоб палласи ҳисобланади. Ўз навбатида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган мақсад ва вазифалар ҳам белгиланади. Шу жумладан, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан 2022 йилда ҳам бир қатор вазифалар амалга оширилди.

Хусусан, Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан 2022 йилда жами 32 531 та объект рўйхатдан ўтган бўлиб, уларда 113 321 маротаба назорат ишлари амалга оширилган. Объектларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган 96 366 та ёзма кўрсатмалар берилган. Шундан, 87 666 та ёзма кўрсатма (90,7 фоиз) бартараф этилган. Мазкур объектларда Бош режаларнинг бузилиш ҳолатлари сони 807 тани ташкил этган. “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси бўйича жами 6 116 та мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида қурилиш-монтаж ишларини тўхтатишлар 1 221 тани ташкил этиб, 433 та объектда буздириш ишлари олиб борилган. Жумладан, инспекциялар томонидан 49 та ҳолатда қурилиш учун ер ажратишда ҳокимларнинг қарорларини бекор қилиш бўйича, қурилиш иштирокчилари томонидан муаллифлик ва техник назоратини бузганлиги учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича жами 874 та ҳолат, 396 та қурилиш объектларида сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлардан фойдаланганлиги учун тегишли орган ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритилган. Бугунги кунда 32 531 та рўйхатдан ўтган объектлардан 9 714 тасида (30,4 фоиз) қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган.

Бу рақамлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки келгусидаги фаолиятимизда улардан тўғри хулоса чиқариб, шунга кўра иш олиб боришимиз лозим. Қолаверса, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатида ҳам жон бор. Бу борада масъулиятсизлик қилишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир қурилаётган объект учун барчамиз бирдек жавоб беришимизни унутмаслигимиз керак. Хатолардан тегишли хулоса чиқариб, уларни такрорламаслик учун янада масъулият билан ёнадашиш барчамизнинг бурчимиздир.

Шунингдек, ўтган йилда соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Улардан бири, қурилиш объектларидаги мониторинг жараёнлари эндиликда инспекция томонидан “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизими доирасида онлайн режимда амалга оширилмоқда. Бу эса текширишлар жараёнининг янада сифатли бўлишига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шу ўринда, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталишимиз лозим. Хусусан, 2023 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган бино-иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланиши талаб этилиши белгиланган. Эндиликда янги объектларда бундай қурилмаларнинг ўрнатилиши юзасидан назорат ишларини тўғри ташкил қилиш лозим.

Бажарилган ишлар ва келгусидаги режалардан ташқари, олдимизда яна бир муҳим масала муҳокамаси турибди. Булар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сонли Фармони, “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447 сонли қарори ва 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-14 сонли Фармони қабул қилинишидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилди. Ҳукумат аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари тегишли соҳада ягона давлат сиёсатини олиб бориш ва уни ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун масъул ва жавобгар ҳисобланиши, шунингдек, тизимдаги кадрлар сиёсатини мустақил равишда давлат хизмати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ юритиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда Ҳукумат ваколатларига оид бошқа долзарб масалаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш, кўриб чиқиш ва ахборот беришнинг янгича тартиби жорий қилиниб, республика ижро этувчиҳокимияторганлари (вазирлик, қўмита, агентлик, инспекция) мақоми, фаолият йўналиши ва ваколатлари белгилаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси, қайта ташкил этилаётган республика давлат бошқаруви органлари рўйхати, вазифа ва функциялари тегишли вазирлик (идоралар)га ўтказган ҳолда тугатилаётган республика давлат бошқаруви органлари рўйхати  ҳамда ташкилий бўйсунуви ўзгараётган республика давлат бошқаруви органлари рўйхати тасдиқланди.

Қурилиш вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси тизимига киритилди. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг институционал мустақиллигини ошириш мақсадида, уларнинг ташкилий тузилмаси, штат бирликлари, раҳбар ўринбосарлари сони ва фаолият йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилиши, шунингдек, ажратилган маблағлар доирасида ва белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш ҳуқуқи мазкур органлар раҳбарларига тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447 сонли қарорига мувофиқ, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари масъулиятини ошириш мақсадида республика ва маҳаллий даражадаги бўғинларнинг функционал чегараси белгиланди. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланди. Барча республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари хатловдан ўтказилиб, такрорланадиган, ўз аҳамиятини йўқотган ва амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган функциялар аниқланганлигини инобатга олган ҳолда уларнинг функциялари очиқ реестрини шакллантириш ва уни доимий юритиш амалиёти йўлга қўйилди.

Давлат бошқарувида очиқлик даражасини янада ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш, рақамлашган бошқарув моделига ўтиш мақсадида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни “e-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Назорат тадбирларини ўтказишнинг муқобил шакллари жорий этилишини ва уларда жамоатчилик вакилларининг иштирокини таъминлайдиган тизимни йўлга қўйиш орқали барча назорат тадбирлари ва объектлари ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш вазифаси юклатилди. Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида амалга ошириладиган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси”  тасдиқланиб, унда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан масъул ижрочи бўлган давлат органларининг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сонли Фармони билан, республика ижро этувчи ҳокимият органлари  ҳамда ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларимаблағлариҳисобиданмолиялаштириладиган жами  бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони  тасдиқланиб, бунда Вазирликнинг штат бирликлари 1 281 та (давлат бюджети – 1 273 та; бюджетдан ташқари жамғарма – 8 та) ва вазир ўринбосарлари сони 4 та ҳамда Инспекциянинг штат бирликлари 656 та (давлат бюджети – 134 та; бюджетдан ташқари жамғарма – 522 та) ва бошлиқ ўринбосарлари сони 3 та этиб белгиланган. Вазирлик тизимида жами 30 фоиз штат бирликлари қисқартирилиб, вазирлик (идора)лар раҳбарларига, зарурий ҳолларда, белгиланган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида тегишли тизим ташкилотларининг тузилмаларига ўзгартириш ҳуқуқи берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тасдиқланган вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг  тузилмалари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинди. Вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппарати бошқарма (бўлим)лари бошлиқлари, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иш фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда Президент ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини, шунингдек, иш юритиш тартиб-таомилларини уларга мувофиқлаштирилишини таъминлаш белгиланди.

Вазир ўринбосарлари тасдиқланган тузилма ва вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзларига бириктирилган ва масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари бўйича ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш, шунингдек, тегишли соҳа ва йўналишлар бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, вакант ўринларни малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган салоҳиятли кадрлар билан бутлаш чораларини кўришлари лозим.

Комиссия белгиланган тартибда ходимларни ишдан бўшатиш ва лавозимга қайта тайинлаш масалалари бўйича асосланган таклифларни тайёрлаб, кўриб чиқиш учун киритилишини, меҳнат шартлари ўзгарадиган ходимларга огоҳлантириш хатлари берилишини таъминлаши белгилаб берилди. Инсон ресурслари билан ишлаш бўлими ва Ҳуқуқий таъминот бўлими вазир ўринбосарлари ва вазир маслаҳатчиси билан келишилган ҳолда, Президент ҳужжатларига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши ва бошқарув ходимларининг чекланган сони белгиланиши ҳамда ушбу буйруқ билан вазирлик марказий аппаратининг тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан, белгиланган тартибда тегишли таъсис ҳужжатларининг тасдиқланишини ва рўйхатдан ўтказилишини, вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари низомлари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаши белгиланган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекцияси Президент ҳужжатларига мувофиқ Инспекциянинг ташкил этилиши ҳамда ушбу буйруқ билан унинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекцияларнинг тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан, белгиланган тартибда тегишли таъсис ҳужжатлари ва штатлар жадвалининг тасдиқланишини ҳамда рўйхатдан ўтказилишини, мазкур буйруқнинг 4а, 4б-иловаларига мувофиқ тасдиқланган тузилмалар асосида Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг ишини самарали ташкил этилиши, шунингдек, йўналиш бўйича фаолият самарадорлиги оширилишини, ходимларни ишдан бўшатиш ва лавозимга қайта тайинлаш масалаларининг ҳал этилишини, меҳнат шартлари ўзгарадиган ходимларга огоҳлантириш хатлари берилишини, вакант ўринларни малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган салоҳиятли кадрлар билан бутланишини белгилаб берди. Ўзлари аввал қабул қилган буйруқ ва бошқа идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни Президент ҳужжатларига ва ушбу буйруққа мувофиқлаштириш, шунингдек, айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларининг ўз кучини йўқотган деб топиш чораларининг кўрилиши белгилаб қўйилди.

Вазирлик тасарруфидаги ва муассислигидаги ташкилотлар (институтлар, марказлар, давлат унитар корхоналари ва б.) белгиланган тартибда ўзларининг таъсис ҳужжатлари, Низом (устав)лари, буйруқлари ва идоравий ҳужжатларини Президент ҳужжатларига мувофиқлаштириш, шунингдек, фаолиятларини шу асосда амалга ошириш чораларини кўриши қайд этилди. Вазир ўринбосарлари, вазир маслаҳатчиси, бошқарма (бўлим)лар бошлиқлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда Президент ҳужжатлари талаблари ва Президент Администрацияси топшириқларига мувофиқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва трансформация қилиш масалалари юзасидан тегишли қарор лойиҳаси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқиб, кўриб чиқиш учун Раҳбариятга киритиши белгилаб қўйилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img