|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Андижоннинг “Швейцарияси”

Муҳим хабарлар

Бахтиёр Мирзо
Бахтиёр Мирзо
Андижон иқтисодиёт қурилиш институти катта ўқитувчиси.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўқитувчилари.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳам янада кўркамлашиб, жозибадорлиги ортиб бормоқда. Аслида ҳам, Андижон “Швейцарияси” деб аталган бу маскан кейинги йилларда жуда гўзал қиёфага кириб, вилоятнинг энг асосий дам олиш масканларидан бирига айланиб улгурди. Шаҳарнинг туризм салоҳиятини янада ошириш учун Андижон иқтисодиёт ва қурилиши институти томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
1972 йилда асос солинган Хонобод шаҳри Андижон вилоятининг шарқида жойлашган бўлиб, Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. У тоғлар ёнбағрида эканлиги, сўлим табиати билан бошқа шаҳарлардан ажралиб туради. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач бу шаҳарнинг кўркамлиги янада ортди. Янги дам олиш масканлари ва “Хонобод сиҳатгоҳи”да нафақат юртдошларимиз, балки чет эллардан келган сайёҳларнинг ҳам мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун керакли шароит яратилди.
Шунингдек, бу сўлим гўшада Фозилмон ота булоғи ва Фозилмон ота зиёратгоҳи ҳам жойлашган. Ушбу қадимий зиёратгоҳнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг шифобахш булоғидир. Кўплаб дардларга даво бўлиши айтиладиган бу сув учун нафақат Андижон, балки республиканинг бошқа ҳудудларидан ва қўшни мамлакатлардан ҳам сайёҳлар келишади. Манбаларда келтирилишича, XIII асрда яшаб ўтган уламо Сайид Фозилмон Деҳлавий ушбу булоқ бўйини ўзига макон қилган. XVI аср охирида келган кучли сел оқибатида Фозилмон ота мақбараси текисланиб, лой остида қолади. 1805 йилда қабр ўрни аниқланиб, мақбара қайта тикланади. Маскандан ҳозир ҳам сайёҳларнинг қадами узилмайди.
Шунингдек, ҳудудда Хонтоғ – Хон тоғи ҳам савлат тўкиб турибди. Унинг тарихи жуда қизиқ бўлиб, қадимда хон шамолни аҳолидан қандай қилиб сотиб олгани ва кейин шаҳарликлар хондан уни яна қайта сотиб олишга мажбур бўлганлиги ҳақидаги афсона шу билан боғлиқ. Бундан ташқари, Хонобод шаҳридаги энг баланд тоғда Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларига ҳайкал ўрнатилган. Кичкина, лекин жуда чиройли аттракцион ҳам мавжуд.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img