|

|

2026 йил 24 Апрель, Жума
spot_img

Уй-жойлар қурилиши сейсмик хавфсизлик талаблари қандай омилларга таянади?

Муҳим хабарлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Фанлар академиясининг Сейсмология институти мутасаддилари иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мутахассислар журналистларнинг “Ўзбекистонда уй-жойлар қурилиши сейсмик хавфсизлик талаблари қандай омилларга таянади?” мавзусидаги саволларига жавоб беришди.
Шунингдек, суҳбат давомида Вазирлар Маҳкамасининг “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, унда белгиланган долзарб вазифалар юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот берилди.
– Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда уй-жойлар қурилиши сейсмик хавфсизлик талаблари қандай омилларга таянади” қарорида кўрсатилган статистика айрим оммавий ахборот воситаларида нотўғри талқин қилинганини таъкидлаш лозим, – деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов. – Қарорда кўплаб бинолар, айниқса, якка тартибдаги уйлар қурилиш норма ва қоидаларини ҳисобга олмаган ҳолда қурилгани сабабли уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас, дейилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш лойиҳалари соддалаштирилган кўринишда ишлаб чиқилган. Бу ерда гап ерли хонадонлар, яъни ҳовлилар қурилиши ҳақида кетмоқда. Уларни эса хонадон эгалари ўз имкониятидан келиб чиқиб барпо қилади. Мазкур уйларда конструктив ечимларнинг акс эттирилиши талаб этилмайди ва ушбу лойиҳалар экспертизадан ўтказилмайди. Қурилиш материалларини танлаш, уларни тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлатиш қурилишни амалга оширадиган фуқаролар зиммасида бўлади. Мазкур лойиҳалар туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки электрон портал орқали келишилади. Шуни ёдда тутиш керакки, якка тартибдаги уй-жойлар (яъни ўзи истиқомат қилаётган уйлар)ни сифатли қуриш аввало, уй эгасининг зиммасидаги бирламчи вазифа ҳисобланади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img