|

|

2026 йил 24 Апрель, Жума
spot_img

Ҳунардан ризқ унади – ҳунарманд ривожланади

Муҳим хабарлар

Тарихдан маълумки, Наманган ҳунармандлари билан ҳам донг таратган. Наманган шаҳрида ҳатто темирчилик, тўнчиликка ихтисослашган маҳаллалар шаклланган бўлса, Чуст тумани пичоқчилари билан танилган. Ҳунарларнинг эса тури кўп ва географияси ҳам кенг. Лекин қўл меҳнатини енгиллатиб ёки бундан воз кечиб, масалага илмий ёндашиб, маҳсулот тайёрлашни замонавий техникалар зиммасига юклаш даври келганлигини инкор этмаслигимиз зарур. Зеро, мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга, уни ҳар жиҳатдан такомиллаштиришга, ҳунармандларни хомашё ва молиявий ресурслар билан узлуксиз таъминлашга ҳамда маҳсулотларни реализация қилиш учун бозорларни кенгайтиришга доимий эътибор қаратилмоқда. Айнан шу мақсадда 2023 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Мухбиримиз Муҳиддин МАҒЗУМОВ мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва вилоятда соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон ВАЛИЕВ билан суҳбатлашди.
– Фармоннинг мазмун-моҳияти ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берсангиз.
– Фармонда “Ҳунарманд” уюшмасига ҳудудларда ҳунармандчилик фаолиятининг ҳар бир йўналишини алоҳида ёндашувлар асосида ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, айниқса, ҳунармандчиликнинг йўқолиб кетаётган турларини сақлаб қолиш ва келгуси авлодларга етказиш устувор вазифа сифатида юклатилди. Бунинг учун ҳунармандларга бир қатор имтиёз ва қулайликлар берилди. 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизи ана шундай лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img