Сўнгги йилларда юртимизда аҳолини сифатли уй-жойлар билан таъминлаш, улар учун замонавий, барча қулайликларга эга уйларни қуриш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Шундай ишларнинг давоми сифатида Нукус шаҳри Шымбай гүзары маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган эди. Бугунги кунда ана шу янги кўп қаватли уйларнинг қурилиши бошланди. Қурилиш ишларининг бошланиш маросимида кўплаб мутасадди ташкилотлар хизмат қилади
Иқтисодий тараққиётга эришишда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг аҳамияти катта. Шу боисдан мамлакатимизда мазкур масалага катта эътибор қаратилган ҳолда, экспорт имкониятларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги мақсадлар сари дадил ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятида хорижий инвестициялар ҳисобига йўлга қўйилган лойиҳалар бу борадаги саъйҳаракатлар самарасини аниқ намоён этмоқда.
Вилоятда жорий йилнинг дастлабки чорагида олиб борилган тадбирлар натижасида 307,7 миллион АҚШ долларилик тўғридан-тўғри инвестиция ҳамда кредитлар ўзлаштирилгани туфайли иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар жойларини ривожлантириш юзасидан замонавий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жараёнда асосий эътибор фуқароларнинг электр энергияси, ичимлик ва оқова сувга бўлган талабларини қондириш- га қаратиляпти.
Туман ва шаҳарлар кесимида олиб кирилаётган хориж сармоялари иқтисодиёт тармоқлари, шунингдек, уларга турдош соҳаларни ҳаракатга келтириш қаторида аҳоли, айниқса, вақтинчалик ишсиз мақомини олган хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаини оширишга хизмат қилмоқда. Айниқса, бугунги кунда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига импорт ҳажмини қисқартиришга алоҳида эътибор берил- гани туфайли йилнинг ўтган уч ойида Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарлари, Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Янгийўл туманларида гулқоғоз, шлакоблок, арматура сингари ўндан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи материаллар тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу ҳаракатлар 450 нафар кишининг доимий бандлигини таъминлашга имкон берди.
Бундан ташқари, вилоят аҳолиси тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника ҳамда фармацевтика саноатини юксалтириш бўйича ҳам катта тажриба тўплаган. Бунинг самарасини янги корхоналар қурилгани ҳисобига ишлаб чиқариш тармоқлари йил сайин кенгайгани мисолида яққол кўриш мумкин. Жумладан, Чирчиқ, Бекобод, Ангрен шаҳарларида электротехника ва тўқимачилик, Оққўрғон, Юқори Чирчиқ, Тошкент, Чиноз туманларида озиқ-овқат,
тўқимачилик йўлга қўйилиб, ички бозорни зарур маҳсулотлар билан тўлдириш баробарида Россия, Туркия, Қозоғистон, Афғонистон, Туркманистон, Молдова сингари ўндан ортиқ давлатлар бозорларидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Айни пайтда бу корхоналарда тайёр- ланаётган маҳсулотларга бошқа давлатларда ҳам талаб ортмоқда. Шу сабабли, саноат тармоқларини янада кўпайтириш юзасидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 12,2 миллиард АҚШ долларилик лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Натижада қўшимча яна 26 та мегалойиҳа ишга тушса, ишлаб чиқариш 269 миллион долларга, экспорт ҳажми эса 762 миллион долларга ортади. Шу мақсадда саноатга инновацион ғояларни жалб этиш, маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш учун ҳаракатлар бошлан- ди. Шунингдек, янги корхоналар ишга туширилгач, энг аввало, вилоятнинг турли ҳудудларидаги дафтарларда рўйхатда турган фуқаролар бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Истиқболли лойиҳалардан дастлабкиси қайта тикланувчи энергия ускуналарини ишлаб чиқаришга қаратилди. Бунинг учун Янгийўл туманида умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларилик Хитой Халқ Республикаси корхонаси билан ҳамкорликда замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа Италияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Муҳими, корхона жорий йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган. Завод йилиги 367 минг 540 дона қуёш панели ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 100 нафар кишининг бандлигини таъминлайди. Ҳозирда туман ҳокимлигининг захирада турган бўш майдонидан ер ажратилиб, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
раҳбарлари ва туркиялик инвесторлар иштирок этишди.


