Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасида соҳа мутахассислари иштирокида фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул бўлиб ўтди.
Хусусан, унда Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларидан келган 10 га яқин фуқаро ноқонуний қурилишлар ҳамда турар жой биносини ихтисослаштириш каби масалалар бўйича мурожаат қилишди. Қабул жараёнида аҳолининг соҳага доир 40 дан зиёд муаммоси тингланиб, мутахассислар томонидан ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.


