|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Устозимиз 80 ёшда!

Муҳим хабарлар

Тажрибали қурувчи, ёшларнинг севимли устози, Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Муқанно Саидов яқинда табаррук 80 ёшга тўлди.

У Термиз шаҳрида таваллуд топиб, меҳнат фаолиятининг асосий қисмини Каттақўрғон туманидаги ташкилотларда ўтказган. “Колхозларлойиҳа” лойиҳалаштириш ташкилотининг Каттақўрғон тумани филиалида бош муҳандис, мазкур ташкилот раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. Кейинчалик Каттақўрғон тумани ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, тумани бош меъмори лавозимларида меҳнат қилган. Муқанно Саидов 1996 йилдан буён Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасида янгидан ташкил қилинган Давлат архитектура-қурилиш назорати бўлимида бош инспектор лавозимида ишлади. Ўша пайтда мазкур бўлимда атиги 6 нафар ходим фаолият олиб борган. Кейинчалик бўлим негизида Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Давлат архитектурқурилиш назорати инспекцияси (ҳозирги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси) ташкил қилиниб, Муқанно Мажидович инспекцияда 2013 йилгача бош мутахассис ва инспекция бош меъмори лавозимларида самарали меҳнат қилган.
У соҳадаги фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тарбиялади. Ўзининг изланувчанлиги, қатъиятлилиги, меҳнатсеварлиги билан вилоят миқёсида обрўэътиборга сазовор бўлган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img