|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Уй-жойларга ҳуқуқларни эътироф этиш бошланди

Муҳим хабарлар

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун 2024 йил 8 ноябрда кучга кирган.

Адлия вазирлиги мазкур қонун нормаларини мутасаддиларга, аҳолига етказиш бўйича изчил ишларни амалга оширди. Қонун ижроси билан боғлиқ масалаларда ҳам адлия органлари ходимлари кўмакчи бўлмоқда. Мазкур тарихий аҳамиятга эга
қонун ижросининг илк натижалари қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг 1 апрель куни республикада биринчи бўлиб Жондор туманидаги 5 нафар фуқаронинг якка тар-
тибдаги уй-жойларига ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан
ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарор Жондор туман ҳокими, Бухоро вилояти адлия бошқармаси ҳамда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img