Жамиятда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси фаровонликни таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим йўналишлардан бири саналади. Уйжой – инсоннинг асосий эҳтиёжи. Аммо ҳар қандай бино ва иншоот нафақат чиройли кўринишга, балки мустаҳкамлик, хавфсизлик ва экологик талабларга ҳам жавоб бериши лозим. Шу сабабли бу соҳада қатъий назорат тизимини жорий этиш ҳар бир давлат учун устувор
вазифадир.
Қурилиш соҳасида назорат қилиш – бу фақатгина ҳужжат текшируви эмас. Бу ерда гап инсонларнинг ҳаёти ва саломатлиги ҳақида кетмоқда. Лойиҳанинг тўғри ишлаб чиқилиши, қурилиш материалларининг сифатли бўлиши, қурувчиларнинг малакаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши – буларнинг барчаси назорат остида бўлиши шарт. Акс ҳолда, ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган хатолар юз бериши мумкин

