|

|

2026 йил 17 Май, Якшанба
spot_img

“Aгромашсервис” – қурувчилар билан доимо бирга

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Улкан бунёдкорлик ишлари ўз навбатида қурилиш материалларига бўлган катта эҳтиёжни ҳам юзага келтиради. Бугун юртимизда жадал суръатларда ривожланаётган қурилиш саноати ўз навбатида маҳаллий ва хорижий қурилиш материалларига бўлган талабни ҳам оширяпти. Шунга мос равишда хорижий технологиялар асосида кўплаб замонавий энергиятежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, бунёдкорларга яқиндан кўмак бермоқда.

Бухоро вилоятида фаолият юритиб келаётган “Aгромашсервис” компаниялар гуруҳи ҳам юртимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган нуфузли корхоналардан бири ҳисобланади. Компания 1964 йилда ташкил топган. 2007 йилдан буён бозорнинг ушбу сегментида жадал ривожланиб, бетон ва йиғма бетон ишлаб чиқаришда муваффақиятли фао­лият юритиб келяпти. Ўтган вақт ичида корхона юқори малакали мутахассислар жамоасини шакллантириб, соҳада ўз ўрнини топган.

Бугун компания нафақат моддий-техник базага, балки ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага ҳам эга. Карьерни қазиб олишдан тортиб, йиғма бетон элементларини ишлаб чиқариш ва участкаларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни амалга ошириб келаётган компания бу йўналишда ўз ўрнини эгаллаб улгурган. Малака, тажриба, сифат – буларнинг барчаси биргаликда компания­га энг мураккаб ва ноодатий лойиҳаларни ҳам муваффақиятли амалга ошириш имконини беряпти.

Айни пайтда нафақат Ўзбек­истонда, балки жаҳонда ҳам қурилиш соҳасида қўлланиладиган асосий материаллар – юқори сифатли бетон ва йиғма бетон буюмлар ҳисобланишини барчамиз яхши биламиз. Қолаверса, саноат технологиялари, қурилиш тезлиги, сифати ва нархи ҳам ҳар қандай ишлаб чиқарувчи учун долзарб масала ҳисобланади. “Aгромашсервис” компанияси ҳам сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш билан ўз мижозларини кўпайтириб келмоқда. Компаниянинг асосий мижозлари “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани”, “Ўзбекистон-Хитой ҚК Aзиa Трaнс ГAС”, “Eriell Corporation”, “Enter Engineering Pte. Ltd.”, “Тошкент-Восточний аэропорти”, Ўзбекистон нефть ва газ саноати вакиллари ҳисобланади. Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго”, “Aмирсой” МЧЖ тоғ-чанғи курорти, “Трансгазинжиниринг” МЧЖ, Жанубий Кореянинг “ДОКСОН” қурилиш компанияси, Бухоро электр тармоқлари ҳудудий бўлинмаси ва бошқа кўплаб корхоналар билан ҳам ҳамкорлик ишлари олиб бориляпти.

Маҳсулот сифати компанияга бўлган ишончни ошириш воситаси ҳам ҳисобланади. “Aгромашсервис” бундай жиддий синовдан аллақачон ўтган. Хусусан, 2007 йилда Бухоро халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш учун қаттиқ бетон етказиб бериш компания­га бўлган улкан ишончнинг яна бир намунаси эди. Компаниянинг малакали мутахассислари бу вазифани муваффақиятли уддалашди. Шу тариқа компаниянинг темир-бетон заводи 2007 йилдан буён юртимизнинг ғарбий қисмидаги саноат уй-жой қурилишида фаол иштирок этиб, бетон ва йиғма бетон буюмлар, хусусан, олдиндан зўриқтирилган ПК плиталари, зинапоялар, сульфатга чидамли қозиқлар, пойдевор нурлари, устунлар, пурлинлар, лифт шахталари ва бошқа элементларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда.

Корхонанинг асосий маҳсулоти – префабрик бетон элементлар ҳисобланади. Тезлик, сифат ва рақобатбардош нарх тўғридан-тўғри конструкцияларни олдиндан тайёрлаш даражасига боғлиқ. Шиддатли замон талаби қурилиш майдончасида юқори даражадаги тайёргарлик билан биноларни тўғридан-тўғри йиғиш вазифасини ҳам қўймоқда. Шу муносабат билан 2018 йилдан бошлаб “Aгромашсервис” 6 ва 12 метр баландликдаги устун поғонасига эга бўлган юк механизмли ва юк механизмсиз йиғма бетондан тўлиқ турдаги саноат қурилиш конструкциялари ҳамда тўғри чизиқли устунлар ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу маҳсулотлар юк кўтариш қуввати 100 тоннагача бўлган кран механизмларини ўрнатиш имконини беради. Бинони қоплаш учун БДР 12 метр, БДР 18 метр, БДР 24 метр олдиндан зўриқтирилган трусслар ишлаб чиқарилади. Бинолар 3х6 метр ва 3х12 метр ўлчамдаги қовурға плиталари билан қопланади.

Бундан ташқари, “Aгромашсервис” ўзининг сертификатланган лабораторияларига эга бўлиб, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, уларда фаолият юритаётган ходимлар мунтазам равишда малака ошириб борадилар. Ишчилар халқаро стандартларга мувофиқ бетон ва темир-бетон сифатини назорат қилиш имконини берувчи Россия ва Европада давлатларида малака ошириб қайтишган.

“Aгромашсервис” Германиянинг етакчи компанияларидан биридан арматура ва арқонларни тортиш учун бир нечта қисиш станцияларини сотиб олган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун компания негизида дизайн ва лойиҳалаш бўлими ташкил этилди. Шунингдек, механик цех энг замонавий металлга ишлов бериш дастгоҳлари билан жиҳозланди. Юқорида айтилганларнинг барчаси мижознинг жадвалига риоя қилган ҳолда, ҳатто энг мураккаб ва ностандарт ечимларни ҳам имкон қадар тезроқ амалга ошириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

2012 йилгача компания турли етказиб берувчилардан инерт материаллар сотиб олди. Бу эса барқарор ва сифатли таъминотга тўсқинлик қилиши мумкин эди. Шу боис, компания мутахассислари бир нечта карь­ерларни хомашё сифати бўйича ўрганиб чиқиб, геология-қидирув ишларини олиб боришди. Натижада Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида логистика марказига эга карьер, майдалаш ва саралаш мажмуа­сини (ДСК) ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Ускуналар ишлаб чиқарувчилари билан тўлиқ танишиб, мутахассислар Италиянинг МЕМ компаниясини танлашди. 2013 йил 7 октябрда “Aгромашсервис” корхонасида 100 фоиз қум ва барча фракциядаги шағал ишлаб чиқариш ­мажмуаси ишга туширилиб, ло­йиҳа бугунги кунда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда нафақат БДУ тармоқларига, балки бошқа истеъмолчиларга – гидротехниклар, йўл қурувчилар ва уй қурувчиларга ҳам юқори сифатли маҳсулотлар етказиб бериш имконига эга. Логистика марказининг қуввати кунига бир вақтнинг ўзида 60 дона фойдали вагон ва 80 дона самосвалларни жўнатиш имконини беради. Ишлаб чиқариш йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.

Ҳозирда “Aгромашсервис” модернизациянинг биринчи босқичини якунлаш арафасида. Янги ускуналар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун ушбу сегментдаги энг яхши машина ишлаб чиқарувчиларни танлаб олган. Масалан, Германиялик мутахассислар музокаралар натижасида ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилиб, учта автомобиль харид қилинди. Инерт материалларни кўпайтириш учун TwinDrive тизими билан РСМХ1222 айланадиган сантрифиж машинаси ўрнатилди. Бетон аралаштириш агрегатларини модернизация қилиш жараёнида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги логистика маркази негизида ДКХС2,50 қўш валли универсал, Бухоро бетон заводида ДКХС 1,67 ускуналари ўрнатилди.

Компания маҳсулотлари атроф-муҳит учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Хусусан, карьерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб, яшил зоналар яратиш учун ҳам қулай. Ускуналарни цемент силослари учун юқори сифатли фильтрлар билан жиҳозлаш имконига ҳам эга.

Бир сўз билан айтганда, “Aгромашсервис” компаниялар гуруҳи Ўзбекистон ўрта бизнесининг вакили бўлиб, унда 11 миллат ва 4 конфессия вакилларидан иборат халқаро жамоанинг 197 нафар ходими фаолият юритмоқда. Ҳозирда компания келгусида яратилиши кўзда тутилган янада улкан режаларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Жумладан, панелли уйлар қуриш учун мўлжалланган девор панеллари ишлаб чиқариш цехини ташкил қилиш орқали юртимиз бунёдкорларига янада қулайлик яратишни мақсад қилган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img