Бухоро шаҳри асрий анъаналарга содиқ қолган ҳолда бугун ҳам замонавий архитектура намуналари асосида тобора кўркам қиёфа касб этмоқда. Тарихий ва замонавий иншоотлар сони эса ортишда давом этяпти. Хусусан, айни пайтда вилоятнинг бош Хотира майдони қурилиши авжида.
“Боқий Бухоро” тарихий-этногр-фик парки лойиҳаси амалга оширилиши жараёнида вилоятнинг бош Хотира майдонини “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик марказига кўчириш режалаштирилган эди. Бироқ мутахассис олимлар, қолаверса, вилоят фаолларининг Хотира майдони учун сокин ва осуда жой танлаш мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақидаги таклифлари инобатга олиниб, вилоятнинг бош Хотира майдонини Ислом Каримов ва Газли-шоҳ кўчалари кесишмасида жойлашган, 6 гектардан зиёд майдонни эгаллаган хиёбон ҳудудида, яъни, “Боқий Бухоро” боғининг ён томонида бунёд этишга қарор қилинди. Ҳозирда тажрибали меъморлар, уста муҳандислар томонидаан Бухоро анъанавий меъморчилиги дурдоналари ва замонавий шаҳарсозлик услублари уйғунлигини ўзида мужассам этган Хотира майдонини қуриш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда.

