Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинида ҳам “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастурлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур овул фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев иштирок этиб, йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам билан
қутлади ва овул фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш
борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда овул фуқаролар йиғинига олиб келувчи 1,4 километр йўлга асфальт ётқизилди, 35 кўчага 20 километр ичимлик суви тармоғи тортилиши бошланди, ҳомийлик ҳисобидан бир хонадонга артезиан қудуқ қазиб берилди. Ҳудудга 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 80 та яроқсиз таянч олиб ташланди, 179 дона газ
баллон тарқатилди. Овулдаги 9-сонли болалар боғчаси 4,5 миллиард сўм эвазига капитал таъмирланмоқда, маданият маркази биноси қурилди.


