|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Йўл хўжалиги соҳаси янгича ёндашув асосида ривожлантирилади

Муҳим хабарлар

Президент Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни йўл хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Сўнгги 6 йилда мамлакатимизда йўллар қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошган. Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд махсус техника харид қилинган. Булар орқали 65 минг километр йўллар қурилган ва таъмирланган. Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ҳам бошланиб, ички кўчалар аҳоли таклифлари асосида қурилиб таъмирланадиган тизим жорий қилинди. Шу йилнинг ўзида 470 та маҳалладаги ички йўллар учун 410 миллиард сўм йўналтирилди. Натижада 3 миллион 600 минг аҳолининг мушкули осон бўлди.Умуман, 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Лекин соҳада бир қатор тизимли муаммолар ҳам бор. Асосий камчиликлардан бири қурилаётган йўлларнинг сифатсизлиги. Янги йўллар кўп ўтмай яроқсиз аҳволга келаётгани учун яна таъмирланмоқда. Йўлларни лойиҳалаш меъёрлари эскирган. Уларнинг катта-кичиклиги ёки ҳудудларнинг иқлим шароитига қарамай, бир хил андоза қўлланмоқда. Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмаси назарда тутилмагани боис, аксарият савдо ва сервис шохобчалари тартибсиз жойлашган. Сифат пастлигининг яна бир сабаби – йўл назоратининг сустлиги. Бу борадаги ҳозирги талаблар шундайки, техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Йўл қурилишида замонавий техникаларни бошқара оладиган малакали кадрлар етишмайди. Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани маълум эмас. Йўлларда унинг юк кўтариш имкониятидан оғир бўлган транспортлар ҳам ҳаракатланмоқда. Йиғилишда шу каби муаммолар таҳлил қилиниб, янги чора ва таклифлар кўриб чиқилди.

– Сифатли йўл одамларнинг кайфияти ва иқтисодиётимиз “артерияси” ҳисобланади. Шу боис йўл қурилишига янгича ёндашувларни жорий қилиб, сифатни ошириш, соҳани рақамлаштириш ва хусусий секторни кенг жалб қилиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев. Йиғилишда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича вазифалар белгиланди. Аввало, лойиҳалашни комплекс ёндашув асосида такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Яъни, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, автомобиллар тўхташ жойи, ёқилғи қуйиш шохобчаси, овқатланиш, савдо ва техник хизмат кўрсатиш объектлари қаерда жойлашиши, қаерда дарахт экилиши лойиҳанинг ўзида мужассам бўлиши керак.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img