Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелда “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-66-сон Фармони қабул қилинди
Фармонда белгиланган устувор вазифалар соҳада манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, иссиқлик таъминотидан
фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш
хизматларини кўрсатиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан таъсирчан давлат назоратини таъминлашдан иборат. Ушбу Фармон билан ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш, 2025 йилнинг 1 сентябрига қадар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасига “Ўзсувтаъминот” AЖнинг биллинг тизимидаги истеъмолчилар манзили ва сони, сув ҳисоблагичлари кўрсаткичлари, сарфланган сув миқдори ва қарздорлик, оқова сувларни чиқариш, янги қамраб олинган истеъмолчилар тўғрисида бошқа маълумотлар интеграция қилиниши белгиланган

