Наманган вилоятида энг намунали ҳудудга айланган маҳаллалар сони яна биттага кўпайди. “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари бўйича амалга оширилган ишлар тақдимотида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов барча йиғилганларни табриклаб, хонадон эгалари билан суҳбатда бўлди.
Хусусан, мазкур дастурни жорий этиш бўйича Тўрақўрғон туманидаги Зарбдор маҳалласида жами 2 млрд 807,6 млн сўм маблағ эвазига кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шундан, 1 млрд сўми республика бюджетидан, 1 млд 538,5 млн сўми эса маҳаллий бюджетдан ҳамда 269,1 млн сўми электр таъминоти корхонаси маблағлари ҳисобидандир. – 674,3 млн сўмга замонавий МФЙ биноси қуриб, фойдаланишга топширилди, – деди туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акмалжон Тўраев. – Маҳалла ҳудудининг кириш қисмида 60 миллион сўмга 2 та
рамзий дарвоза (стелла) барпо этилди. Ичимлик суви билан таъминланмаган 514 та хонадонга 6,5 километр тармоқ тортишга 312 миллион сўм сарфланди. Шунингдек, қуввати 250 кВА бўлган 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 1,4 километр электр тармоғи тортилди. 99 дона янги темир‑бетон таянчлар ўрнатилди ва 4 та мавжуд трансформатор мукаммал таъмирланди. Кўчаларга 130 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бу ишларга 412 млн сўм харжланди. Бундан ташқари, 4 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 0,3 километри асфальтланди (258,5 млн сўм). Йил бошида эса Адолат ва Дўстлик кўчаларининг 1,3 километр қисми асфальтланди. Таъкидлаш жоизки, 3,7 километр лоток, ариқ-зовурлар тозаланди. 275 та хонадонга 204 тонна арзонлаштирилган кўмир етказиб берилди. 35 та хонадон таъмирланиб, 625 тасининг ташқи деворлари оқланди ҳамда 20 таси электр тармоғига уланди.
Маҳалланинг собиқ биноси “UN ART BY DESIGN” хусусий корхонасига фойдаланиш учун берилиши натижасида 20 нафар ишсиз аёл доимий иш билан таъминланди. 250 нафар ишсиз фуқаро доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди ва 103 нафари ўзини ўзи банд қилди. Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан 26 нафар ишсиз хотин-қизга
тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун субсидия асосида тикув машиналари ва қандолатчилик дастгоҳлари топширилди.


