|

|

2026 йил 17 Май, Якшанба
spot_img

Назорат қатъий бўлса, қурилишда ўзбошимчаликлар бўлмайди

Муҳим хабарлар

Замонавий корхоналар қуриб, вақтинчалик ишсиз мақомини олганларнинг доимий бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизациялаш ҳисобига янги технологияларни олиб кириш, айниқса, уй-жойга муҳтожлар талабини босқичма-босқич қондириш сингари долзарб масалалар бунёдкорларнинг шу кундаги асосий вазифасига айланган. Бу улкан юмушларни жаҳон андозаларига мос келадиган даражада уддалаш ҳар кимга ҳам хос иш эмас. Бугунги кунда ана шу талабларга қатъий риоя этилаётгани ҳар бир қурувчининг иш даври ҳамда қурилиб, фойдаланишга топширилаётган иншоотларда мукаммал ва бекаму кўст бажариляптими?
Мухбиримиз Абдусами ҲАҚБЕРДИЕВнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Баҳром МАДАМИНОВ билан суҳбати ана шу масалаларга қаратилди.
– Ҳар қандай иншоотни қуриш эндиликда соҳадагилар учун муаммо эмас. Зеро, уни лойиҳада кўрсатилган тартиб ва сифатли қуриш долзарб масаладир. Ҳозир ҳисобот эмас, ҳақиқатни айтадиган давр. Фойдаланишга топширилган ва айни пайтда қурилаётган биноларда шу сингари ҳолатлар учраяптими, мабодо, шундай аҳволга дуч келинаётган бўлса, уларга нисбатан қандай чоралар қўлланилмоқда?
– Кейинги даврда Оролбўйи минтақасида ҳам аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли уй-жойлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа объектлар қурилишига алоҳида эътибор қаратилаётир. Жумладан, 2023 йилда мақсадли дастурлар доирасида 124 та 4 700 хонадонли квартиралар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини бунёд этиш белгиланган эди. Уларнинг 101 таси ҳудудий инспекция рўйхатидан ўтган бўлиб, 38 таси фойдаланишга топширилди. “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилиши мўлжалланган 29 та кўп қаватли турар жойнинг 23 таси йилдан йилга ўтувчи, янгитдан бошланадиган 6 та объектдан эса 1 таси рўйхатдан ўтган, 5 тасида қурилиш-монтаж ишлари инспекциядан рўйхатдан ўтказилмагани учун қурилиш ишлари ҳозирча тўхтаб турибди.
Объектларни бунёд этишда хусусий тадбиркорлар бажараётган ишлар, айниқса, алоҳида назоратга олинган. Бунинг сабаби кейинги даврда объектларни тиклаш жараёнида сифатсиз материаллардан фойдаланаётганлик даражаси кўпроқ уларнинг ҳиссасига тўғри келаётганидир. Улар қураётган 95 та биноларнинг 77 таси рўйхатдан ўтказилди ва ишлатилаётган ҳар бир материал алоҳида назоратга олингани туфайли 29 тасида барча ишлар сифатли бажарилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img