|

|

2026 йил 11 Май, Душанба
spot_img

Қурилишларда тобланаётган қурувчилар

Муҳим хабарлар

Абдусами Ҳақбердиев
Абдусами Ҳақбердиев
Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 1984 йилдан республика миқёсидаги матбуот нашрларида турли лавозимларда ишлаган. “O‘zbekiston bunyodkori” газетасида 2020 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан бош муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Ислоҳотлар ташаббускори Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига ўтирган кундан эътиборан, “Халқимиз ҳеч кимдан кам бўлмасдан фаровон турмуш кечириши керак!”деган шиорни бош мақсадга айлантириб, бу ишларни амалда татбиқ қилиш учун барчамизни бир тан ва бир жон бўлиб мақсад сари интилишга чақирди.

Ҳар қандай мақсадга эришиш учун аввало, иштиёқ, ташаббус ва ҳаракатчанликка таянилса, барчаси юзага чиқишини юртимиз ҳудудларида ке­йинги беш йил оралиғида қурилаётган кўп қаватли турар жойлар, замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, мактаб ҳамда болалар боғчалари, маъмурий бинолар, завод-­фабрикалар, қўйингки, жамиятдаги барча соҳаларда бўлаётган янгиланишлар мисолида яққол кўряпмиз. Уларни биров четдан келиб яратиб бермаяпти, халқимиз, тадбиркорларимиз ва меҳнатда тобланган қурувчиларимизнинг саъй-ҳаракатлари ҳисобига бунёд этилмоқда.

Дарҳақиқат, таъкидланганидек, бу ишларда айниқса, тадбиркорларга зарур шароитлар яратилиб, уларнинг ҳақ-­ҳуқуқлари қонунлар билан ҳимоялангани учун соҳаларда амалга оширилаётган ишларда ишбилармонлар қандай ишларга қодирлигини амалда исботлашмоқда. Орадан ўтган беш йил унчалик катта сана эмас, шунга қарамасдан Хоразм вилоятидаги тадбиркорлар ҳам бунёдкорлик ишларини юзага чиқариш бўйича бошқа жойлардаги ҳамкасбларидан кам эмасликларини амалда исботлашяпти.

Ободонлаштириш ва бунёдкорликлар қилишда ўз салоҳиятини синаб, катта ютуқларга эришаётган тадбиркор қурувчилар орасида “Саят қурилиш” масъулия­ти чекланган жамияти ҳам бор. Корхона ташкил этилгандан буён иншоотларни барпо этиш ва таъмирлаш билан чекланиб қолмасдан, бетон ҳамда темир-бетон, турли русумдаги темир эшиклар, дарвозалар, панжаралар, шунингдек, Акфа маҳсулотлари ва мебель жиҳозлари ишлаб чиқаришни ҳам кенг йўлга қўйган. Бу эса Хоразм ҳамда Қорақалпоғистон Респуб­ликасидаги қурувчиларнинг меҳнатини енгиллатиш баробарида, арзонлиги ва сифатлилиги билан асқатмоқда.

Тўғриси, фаолиятининг дастлабки кезлари корхонани оёққа турғизиб олиш осон кечгани йўқ. Ишчи кучи етарли бўлгани билан маблағ масаласида анчагина муаммо бор эди. Ана шу синов пайтида корхона раҳбари Улуғбек Болтаев айримларга ўхшаб ортга чекинмади. Излаган имкон топишини амалда исботлаб, Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди хиёбони ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шу билан бирга, Малайзиянинг Бинори университити филиали биносини реконструкция қилиш, Гурлан туманида эса ёшлар комплексини қуришга киришди. Атрофида тўплаган тажрибали қурувчилар панд беришмади, зиммаларига юклатилган вазифани муддатидан олдин уддалашгани корхонани иқтисодий тангликдан олиб чиқиб, вилоятга танитди.

Ҳар қандай ишнинг бажарилиши аввалида сифат масаласи асосий ўрин тутади. У кутилганидай чиқса, шунга лойиқ самарадорликка ҳам эришилиши жамоа ишчи-ходимларининг шиорига айлангани учун буюртмаларнинг оқими кун сайин кўпаяверди. Масалан, Урганч шаҳри, Саят кўчасида қад ростлаган 16 қаватли монолит турар жой биноси, “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 7 қаватли кўп квартирали уй, Хива шаҳридаги Қуйи дарвозадан Ичан қалъага кириш қисмининг Полвон дарвозагача бўлган хиёбон ва очиқ майдон ҳудудини янгидан қуриш объектларида амалга оширилган ишлар, Жалолиддин Мангуберди мажмуасидаги меҳнатнинг буюртмачилар назарига тушгани туфайлидир.

Айни пайтда корхонада меҳнат қилаётган 250 нафарга яқин ишчи-ходимларнинг шашти баланд, улар турдош ташкилотлардан ортда қолмасликка ҳаракат қилиб, Урганч шаҳридаги, ал-Хоразмий кўчасида 9 қаватли, Жалолиддин Мангуберди кўчасида битта 7 қаватли, шунингдек, “Ўзбекистон овози” кўчасида иккита 16 қаватли уй-жойларни қуриш юзасидан буюртма олишган. Шу кунларда мазкур иншоотларда пойдевор ишлари бошлаб юборилган.

Корхона аҳлининг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати шундаки, сарф-харажатлардан ташқари, ишлаб топилган соф фойданинг бир қисми ишчи-хизматчиларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилса, асосий қисми фаолиятни кенгайтириб, замонавий техника ва технологияларни олиб келиш ҳисобига янги иш ўринларини яратишга қаратиляпти. Жорий йил бошидан буён 40 нафар киши учун доимий ва 25 нафар кишига эса мавсумий иш ўринлари яратилди. Йил охиригача, мавсумда ишлаётганлар ҳам доимий ишга жалб қилинади. Бу борада зарур саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img