|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

ҚУВАСОЙДА ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ИШГА ТУШДИ

Муҳим хабарлар

Қувасой Фарғона вилоятининг саноат марказларидан бири ҳисобланиб, кейинги йилларда иқтисодий салоҳиятни рўёбга чиқариш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Жорий йилда электромобилни зарядлаш станцияларини ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади, шунингдек, 65 миллион долларлик керамо-гранит лойиҳаси бўйича ҳам амалий ишларга киришилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 10 июлдаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шаҳардаги Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллалари ҳисобидан Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди 210 гектарга кенгайтирилади. Бу ерда 200
миллион долларлик, келгуси йилда 500 миллион долларлик лойиҳа ишлаб чиқилиб, камида 10 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шаҳарда қўшма корхоналар сони иккитага кўпайди. “Blue carbon” масъулияти чекланган қўшма корхонаси томонидан қуёш панеллари, ёритиш ускуналари ҳамда уларни қувватловчи батареяларни ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Мазкур корхона “Бунёдкор” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида 10 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилди.
– Бу ерда йилига 200 мегаватт қуёш панеллари, 150 минг дона 30-40 турдаги 30-120 ваттгача бўлган қуёш панелли кўча чироқлари ишлаб чиқарилади, – деди корхона раҳбари Бобур Султоналиев ЎзА мухбир Маъсуджон Сулаймоновга. – Маҳсулотларимизнинг сифати ва рақобатбардошлиги
асосий эътиборимизда. Бугунги кунда корхонамизда 150 та доимий иш ўрни яратилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img