Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Сариосиё аэропортини қайта тиклаб, парвозларни йўлга қўйиш юзасидан тегишли топшириқ берилган эди
Вилоятнинг Сариосиё туманидаги аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги
бундан 49 йил муқаддам фойдаланишга топширилган. Бу ердан 44 ўринли
“Ан-24” ва 30 ўринга эга “Як-40” турдаги ҳаво кемалари “Сариосиё – Самарқанд Тошкент” ва “Тошкент – Сариосиё” йўналишларида кунига икки марта мунтазам парвозларни амалга оширган. Шу даврда аэропорт инфратузилмаси эскирди. Техник ҳолати ёмонлашди. Ҳаво қатновларига талаб пасайди. Аэродром мажмуаси учиш-қўниш йўлагидан узоқ муддат фойдаланилгани ҳамда зарур даражадаги парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, “АТР-72” русумли ва қуйи тоифадаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учириш учун аэропортни тубдан таъмирлашга эҳтиёж сезилди.
Фуқаро авиацияси учун ёпиб қўйилди.

