|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

УЧ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Муҳим хабарлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти, Тошкент архитектура ва қурилиш университети ҳамда Хитойнинг қурилиш соҳасидаги етакчи олий таълим муассасаси – Чонгқинг университети делегацияси аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда соҳага доир бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, ҳамкорликда шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда стандартларни модернизация қилиш, институт ходимларига қисқа муддатли стажировкалар ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишлари, конференция ва кўргазмалар ташкиллаштириш, лаборатория фаолиятини Хитой тажрибаси асосида такомиллаштириш шулар жумласидандир.
Маълумот учун, Чонгқинг университети архитектура, электротехника, қурилиш, металлургия муҳандислиги, машинасозлик ва бошқарув фанлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайди. Университетда ҳозирда 50 000 нафар талаба таҳсил олади, шундан 20 000 нафари магистратура ва докторантура, 30 000 нафари эса бакалавриат талабаларидир. Бундан ташқари, Чонгқинг университети, Тошкент архитектура ва қурилиш университети ҳамда Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти билан меморандум имзоланди. Комплекс синов лабораториясини ривожлантириш мақсадида имзоланган меморандум уч томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаб берди. Ушбу келишувда лаборатория синов турларини кенгайтириш, хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда семинар ва конференциялар ўтказиш, халқаро стандартларга мос лаборатория фаолиятини ташкил этиш ва қурилиш саноатига мос равишда хизмат кўрсатиш режалаштирилган.
Шунингдек, илм-фан ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш мақсадида замонавий синов лаборатория фаолиятини ташкил қилиш ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда ишлашга ҳам келишиб олинди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img