|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

НАМАНГАН ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Муҳим хабарлар

Юртнинг ободлиги бозор расталаридаги тўкинликда намоён бўлса, унинг кўркамлиги қад ростлаган ёки қурилаётган муҳташам биноларда яққол ифодаланиши айни ҳақиқат. Буни биргина Наманган шаҳрининг меъморий қиёфаси янада яхшиланиб, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлиги тобора ошиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

Шаҳарнинг бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмалари жадал ривожлантирилаётгани кутилганидек самара бермоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Наманган шаҳрида “Янги Наманган шаҳарчаси” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Наманган шаҳри ҳудудида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани фикримизнинг ёрқин далилидир.
Ҳудудда ҳозирга қадар 71 та 2 764 хонадонли, шундан 648 таси 9 ва 16 қаватли уй, 150 ўринли болалар шифохонаси, 990 ўринли умумий ўрта таълим мактаби, 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 30 дан ортиқ савдо, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада 5 трлн сўмдан зиёд инвестиция ўзлаштирилиб, 2 764 та оила янги уйларга кўчиб кирди. Шунингдек, ҳозирги кунда 340 гектарда 20 минг хонадонли 9-24 қаватли 171 та турар жой, 6 та умумий ўрта таълим мактаби, 10 та болалар боғчаси, тўйхона, масжид, шифохона, спорт мажмуалари, кутубхона, санъат галереяси, IT-парк, меҳмонхона ва бизнес маркази, ўнлаб савдо, хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда. Бундан ташқари, 58 гектар ерда бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да ҳам ободонлаштириш ва қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. 5 гектар майдонда лойиҳа қиймати 48 миллиард сўмлик 1000 ўринли Исҳоқхон Ибрат номидаги давлат чет тиллари институтининг фойдаланишга топширилгани ҳам эътирофга
молик. Умуман, Наманганда шундай ҳудудлар борки, у ерларга 2-3 ойни оралатиб борсангиз, бунёдкорлик туфайли чирой очгани боис танимай қолишингиз мумкин. Чунки таъкидлаб ўтганимиздек, шаҳар ва туманларда замонавий архитектура кўринишига эга кўп квартирали уйлар қуриш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Мақсад эса аниқ – аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантиришдан иборат. Бу борада қурувчиларнинг меҳнати самарасини 100 фоиз деб баҳоласак ўринли бўлади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img