Кейинги йилларда Самарқанд вилоятида аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида кўп хонадонли турар жой массивлари, замонавий уйлар қурилиши жадал олиб борилмоқда. Жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда Самарқанд шаҳрининг “Қорасув” массиви, Булунғур туманининг “Ғўлтин” ва Ургут туманининг “Қуйи Камингарон” массивларида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш дастурлари асосида турар жойлар қад ростласа, Тойлоқ туманининг “Чароғбон” массивида ҳам кўп хонадонли турар жойлар қурилади. Бу эса яна кўплаб оилалар ўз ошиёнига эга бўлади дегани.
Аҳамиятлиси, уй-жой таъминотида аҳолининг ижтимоий ҳимоясига ҳам эътибор қаратилиб, бу йўналишда субсидия ва имтиёзли кредитлар билан таъминлаш кўлами ортиб бормоқда. Олис ва чекка ҳудудларда аҳолининг муносиб турмуш шароитида яшашлари учун қад ростлаётган ўзига хос меъморий қиёфага эга бўлаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари мазкур аҳоли масканлари бугун том маънода Янги Ўзбекистоннинг кўзгусига айланиб бормоқда. Қисқа фурсатда ушбу массивларда барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари аҳолининг фаровон яшашига мустаҳкам замин яратмоқда.
Самарқанд вилоятининг Ургут ва Булунғур ту- манларида аҳолининг уй-жой шароитини яхши- лаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаб- лари асосида кўп қаватли уй жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши жадал олиб борилмоқда.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивла- рини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил қилинган, – деди Ургут тума- ни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Фарруҳ Жамолов. – Бу ерда бош режа ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда шаҳарсозлик кенгашлари томонидан тасдиқланган. Бош режага асосан ҳудудда жами 39,2 гектар ер майдонида 58 та, яъни 2 916 тадан иборат 9, 12, 16 қаватли кўп хонадонли уйлар қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда қурилиш объектларида қурилиш ва монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Аҳамиятли томони шундаки, қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида аввалдан турар жой ёки бошқа объектлар бўлган эмас, улар очиқ майдонларда бутунлай янгидан замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда. Массивлар асосан аҳоли истиқомат қилиши учун ташкил этилаётганини ҳи- собга олиб, бу ерда мактаб, боғча, спорт ва маданият муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳам қурилмоқда. Марказлашган ичимлик суви, оқава тармоқлар ва бошқа зарур коммуникация тизимлари яратилмоқда. Бир сўз билан айтганда, номига муносиб кўркам турар жойлар бунёд этилмоқда.


