Стратегияси ҳамда Давлат дастури ижросига бағишланган йиғилиш.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида вазир ўринбосари Давронжон Адилов бошчилигида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ва мақсадли дастурлар ижросининг боришини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Нодир Жумаев ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, шунингдек, ОАВ вакиллари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва онлайн тарзда ҳудудий бошқармалари, хусусан, “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази” ДМ экспертлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мутахассислари, Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ва бошқа тизим ташкилоти вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишни Д. Адилов кириш сўзи билан очиб, “Ўзбекистон – 2030” страте гияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўл ган вазифаларга тўхталди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Рес публикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37сон Фармони ва у билан тасдиқланган Давлат дастурида Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирли гига жами 41 та топшириқ белгиланган. Мазкур топшириқлар ижросини самара ли ташкил этиш ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан назорат режаси тасдиқланган бўлиб, бу борада аниқ механизм, масъуллар ва муддатлар белгилаб олинган. Шунингдек, 2024 йил га мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар га эришилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳи ташкил этилди. Хусусан, маҳаллий ҳоким ликлар томонидан тоза ичимлик суви би лан таъминланмаган ҳамда таъмирталаб санитариягигиена инфратузилмаси мав жуд умумтаълим мактаблари қайта хат ловдан ўтказилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий чоратадбирлар га киришилди. Шунингдек, ҳудудларда чангбўрон содир бўлаётганда ва атмос фера ҳавосида майда дисперс заррача ларининг юқори нормаси бўйича зарур профилактик чоралар бўйича “Қури лишда хавфсизлик техникаси” шаҳарсоз лик норма ва қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.


