Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан пойтахтимиздаги бир қатор объектларда рейд тадбирлари ташкил этилди.
Ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Шаҳристон кўчасидаги 1уйнинг ертўла қисмида тадбиркор томонидан тегишли рухсатнома ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан реконструкция ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, реконструкция ишлари зудлик билан тўхтатилди. Мавжуд ҳолатни аввалги ҳолига қайтариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, қоидабузарга тегишли чора кўрилди. Ўрганишлар Миробод туманида ҳам давом этди. Ўрганиш давомида туманнинг Якка Чинор кўчаси, 6уй, 37хона дон мулкдори томонидан ўзбошимчалик билан хонадоннинг ички тўсиқ девор қисмиларига ўзгартириш киритилгани аниқланди. Ҳолат бўйича фуқаро Тошкент шаҳар Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан МЖТКнинг 159 моддаси 3қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Булардан ташқари, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” акциядорлик жамияти ходимлари ҳамкорлигида ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланиш ва сувдан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида ҳам рейд тадбирлари ташкил этилмоқда. Ана шундай назорат тадбирлари Шайхонтоҳур туманида ҳам ўтказилди. Унда бир қатор объектларда сувдан ноқонуний равишда фойдаланилаётгани аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Шунингдек, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, Ҳабиб Абдуллаев номли МФЙда ҳам истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан фойдаланишини мониторинг қилиш, ичимлик суви тармоқларига ноқону ний уланишларни аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирлари давомида ичимлик сувидан куннинг белгиланмаган вақтида довдарахтларни суғориш ишлари аниқланибди. Вазият бўйича тегишли тартибда МЖTКнинг 163моддасига асосан инспекция ходимлари томонидан маъмурий баённомалар расмий лаштирилди.


