Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишни Д. Адилов кириш сўзи билан очиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37 сон Фармони ва у билан тасдиқланган Давлат дастурида Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлигига жами 41 та топшириқ белгиланган. Мазкур топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан назорат режаси тасдиқланган бўлиб, бу борада аниқ механизм, масъуллар ва муддатлар белгилаб олинган. Шунингдек, 2024 йил га мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳи ташкил этилди. Хусусан, маҳаллий ҳоким ликлар томонидан тоза ичимлик суви билан таъминланмаган ҳамда таъмирталаб санитариягигиена инфратузилмаси мавжуд умумтаълим мактаблари қайта хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий чоратадбирларга киришилди. Шунингдек, ҳудудларда чангбўрон содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачаларининг юқори нормаси бўйича зарур профилактик чоралар бўйича “Қурилишда хавфсизлик техникаси” шаҳарсоз ликнорма ва қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
Кўп квартирали уйларни реновация қилиш бўйича қонуний асосларни яратиш юзасидан “Реновация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда авария ҳолатидаги ва маънан эскирган кўп квартирали уйларни реновация қилиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида манзилли рўйхат шакллантирилди. “2024 йилда ипотека кредити механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уйжой шароитларини яхшилашга оид чоратадбирлар тўғрисидаги Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ноқонуний ва сифатсиз қурилишлар билан курашиш бўйича Сингапур тажрибаси ўрганилиб, ушбу давлат тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда таклифлар шакллантирилди. Ноқонуний ва сифатсиз қурилмаларда сейсмик, санитар ва хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш мақсадида қонунбузарликларга қарши таъсирчан чораларни кучайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгар тиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритилди.


