|

|

2026 йил 11 Май, Душанба
spot_img

Вилоятлардаги объектлар ўрганилмоқда

Муҳим хабарлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Тоир Алиматов Фарғона вилоятида Давлат дастури доирасида ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Хусусан, вилоятнинг Фарғона туманида 5 000 нафар аҳоли учун мўлжалланган кўп қаватли турар жой массивида амалга оширилаётган ишларда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маълумот учун, ҳудудда 1­босқичда 10 та 293 хона­ донли уй­жой, 3 та ижтимоий соҳа объекти, “Янги Ўзбе­ кистон” боғини барпо этиш режалаштирилган. Ҳозир­ да 6 та 192 хонадонли уй­жойлар, 2 та МТТ, 1 та мактаб, 1 та поликлиника, сув иншооти, электр узатиш маркази (подстанция)да қурилиш ишлари олиб борилди.
Вазир ўринбосари Фарғона туманидаги “Янги аср” МФЙда қурилаётган массивдаги ҳар бир жара­ ённи диққат билан кўздан кечирди. Объектда айрим камчилик ва муаммолар кўзга ташланади. Масалан, иншоот терассасининг бетон қисмига намгарчи­ ликдан ҳимоя қилувчи темир листлар ўрнатилмаган. Бино пойдеворини сифатли гидроизоляция қилиш бўйича ҳам белгиланган нормаларга мувофиқ ишлар ташкил этилмаган.
Таъкидлаш керакки, ҳудуди 20,6 гектар, шундан 7,6 гектари “Янги Ўзбекистон” боғи бўлган лойиҳа доирасида жами 30 та 5, 7 қаватли 1 227 хонадонли кўп қаватли уйлар, 5,5 га ер майдонида эса ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилма объектларини барпо этиш кўзда тутилган. Ўрганиш ишлари 2024 йил дастурига киритилган Қўқон шаҳридаги “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлаш­ ган 16­сонли умумтаълим мактабида давом этди. Ушбу объектнинг лойиҳа ҳужжатлари “Қишлоққурилишло­ йиҳа” бош лойиҳа институтининг Фарғона вилояти филиали томонидан ишлаб чиқилган. Бош пудратчи “Замон қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан реконс­ трукция ишлари олиб борилмоқда. Вазир ўринбосари томонидан ҳар бир қурилиш ишига катта масъулият билан қараш лозимлиги, йўл қўйилаётган камчилик­ ларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун техник, муаллифлик ва ички назорат тадбирлари­ ни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, Қўқон шаҳридаги яна бир объект – 44­сонли умумтаълим мактабида амалга оширилаёт­ ган қурилиш жараёнлари билан танишилганда, бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, лойиҳа ҳуж­ жатларида гидроизоляция чоралари белгиланган ШНҚга асосан кўрсатилмаган. Яъни, 2 мм қалинлик­ даги бир қаватли қопламалардан фойдаланиш маълум талабларга жавоб бермайди. Лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиш ҳолатлари мавжуд, қурилиш маданиятига риоя қилинмаяпти, ишчи­ходимлар махсус форма ва ҳимоя каскалари билан таъминланмаган. Шунингдек, мазкур қурилиш объектида “Қурилишда хавфсизлик техникаси” ШНҚ талабларининг бузилаётгани вазир ўринбосари томонидан кескин танқид қилинди ҳамда қурилиш масъулларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img