|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Ўзбекистон тумани инфратузилмаси яхшиланяпти

Муҳим хабарлар

Янги ўқув йилига ҳам яқин қолди. Айни пайтда таълим муассасаларида тайёргарлик авжида. Ўқувчиларни янгиланган ва шинам хоналарда кутиб олиш, керакли жиҳозларни шай ҳолатга келтириш мутасаддилар зиммасидаги асосий вазифага айланган. Хусусан, Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида мукаммал таъмирлаш ишларига киришилди. Жорий йилнинг февраль-март ойлари давомида юртимизда ўтказилган лойиҳанинг 1-босқичида Зинаша маҳалласидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этиб, муассаса инфраструктурасини яхшилаш бўйича илгари сурган ташаббуслари ғолиб деб топилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу масканда бўлиб, лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Лойиҳага кўра, 1991 йилда қу- рилган муассасада кенг кўламдаги таъ- мирлаш-бунёдкорлик ишлари амалга
оширилади. Хусусан, бино-иншоатлар тўлиқ мукаммал таъмирланиб, эшик деразалар янги ва замонавийсига алмаштирилади. Электр энергияси, канализация ҳамда бошқа коммуникация тизимлари янгиланади. Маскан ҳудуди обод этилиб, замонавий кўринишга келтирилади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img