|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Узун туманида янги темир йўл вокзали ишга тушди

Муҳим хабарлар

Сурхондарё вилоятининг қўшни Тожикистон билан чегарадош Узун туманида “Узун” темир йўл вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, темир йўлчилар ва фахрийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамияти бош директори Ш.d Қодиров ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимиз темир йўл
тизимида юз бераётган ўзгаришлар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Ана шу
мақсадда ҳудудларда замонавий вокзаллар бунёд этилиб, янги йўналишдаги
поездлар қатнови йўлга қўйилаётгани, вагонларда ҳам барча шароит яратилаётгани ҳақида сўз юритди. Мамлакатимизнинг энг чекка ва олис туманида қурилиб, ишга туширилган “Узун” темир йўл вокзали маҳаллий аҳоли ва бошқа йўловчилар учун ажойиб туҳфа бўлди. Шу пайтгача йўловчиларга хизмат кўрсатиб келган темир
йўл бекати ўрнида барча қулайликка эга муҳташам вокзал қад ростлади.
“Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари
лойиҳаси асосида қурилган вокзал миллий ва замонавий архитектура
ечимлари асосида барпо этилган. Вокзал атрофига, бинонинг ташқи ва ички
қисмига миллий анъаналаримиз асосида безак берилиб, кутиш зали, дам
олиш ва ювиниш, тиббиёт хоналари, юқори даражадаги сервис хизматлари
кўрсатиш зали қурилган. АСУ “Экспресс-3” тизимли ускуналар билан таъминланган замонавий темир йўл чиптахонаси, йўловчилар учун айвон мавжуд.
Электрон чипталарни рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилган. Электрон маълумотлар таблоси ўрнатилган.
– Мослаштирилган бинода 40-50 йўловчига хизмат кўрсатилар эди, – деди “Узун” вокзали раҳбари Ботир Мирзоқулов ЎзА мухбири Холмўмин Маматрайимовга. – Вокзал биносининг таъмирталаблиги, йўловчиларнинг кўплиги, кутиш зали сиғимининг кичиклиги ва замонавий дам олиш хоналарининг йўқлиги анчагина муаммоларни туғдираётган эди. Пухта лойиҳа асосида бунёд этилган замонавий вокзалда эса
йўловчилар учун барча қулайлик инобатга олинган. Унда бир вақтнинг ўзида
100-150 йўловчини сиғдира оладиган ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам мўътадил ҳарорат билан таъминланадиган кутиш зали, замон талабларига мос дам олиш хоналари, чиптахона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари мавжуд. Тадбир доирасида иштирокчилар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маблағи эвазига қурилган янги вокзалда яратилган шароитлар билан танишди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img