|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Янги Тошкентда қурилаётган бинолар тақдимоти ўтказилдиv

Муҳим хабарлар

“ToshkentboshplanLITI”да Янги Тошкент ҳудудида олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий лойиҳалар ва шаҳар қиёфасини шакллантириш, қулай шаҳар муҳитини яратишнинг муваффақиятли ечимлари юзасидан “Янги Тошкент – Марказий Осиёнинг яна бир гавҳари” мавзусидаги тақдимот-матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда тегишли давлат ташкилотлари, ҳокимлик вакиллари, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари, “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш” дирекцияси директори Давронжон Адилов очиб берди.
– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шаҳар муҳитини яхшилаш, дунё тажрибаси асосида ривожлантириш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилаётганидан хабарингиз бор, – деди Давронжон Адилов. – Маълумки, мамлакат архитектуравий қиёфасини яхшилаш, урбанизацияни ривожлантириш унинг дунё миқёсидаги ўрнини белгилайди. Бу нафақат аҳоли турмушини яхшилаш, балки иқтисодиётни ривожлантириш, туризмни янги босқичга олиб чиқишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Янги Тошкентни барпо этишда биз мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бунда хорижий тажрибани ўрганган ҳолда миллий қадриятларимизга урғу бериш орқали катта лойиҳаларни бошлаб юборганмиз. Ушбу тақдимотда дунёнинг етакчи архитекторлари билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги халқаро илми тадқиқот маркази музейи ва ихтисослашган мактаб ҳамда мақом маркази лойиҳаси намойиш этилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img