|

|

2026 йил 20 Май, Чоршанба
spot_img

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН АРМИЯСИ –мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

Муҳим хабарлар

“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан округ бўйлаб ўтказилаётган тадбирлар Фарғона водийсининг ҳар бир гўшасини, кенг аҳоли қатламини ҳам қамраб олди.

Хусусан, мазкур тадбир ҳам кенг миқёсда ташкил этилиб, ҳарбий бўлинмаларнинг шаҳар маркази бўйлаб пиёда юришлари билан бошланди. Сафдан жой олган умумқўшин бўлинмалари, ҳарбий-академик лицей курсантларининг ватанпарварликка йўғрилган саф қўшиқлари, оркестр жамоаларининг куй-наволари юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини янада оширди.
“Истиқлол” стадионидан кичик ҳалқа йўли бўйлаб намойишкорона пиёда юришларни бошлаган ҳарбий хизматчилар “Ал-Фарғоний” кўчаси бўйлаб, жанговар саф қўшиқларини ижро этди. Фарғона шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб намойишкорона пиёда юришларни амалга оширган ҳарбий бўлинмалар Фарғона давлат университети спорт майдонида тўхтади. Май- дон узра ҳарбий оркестр ижодкорлари томонидан янграган ҳарбий ватанпар- варлик руҳидаги куй-қўшиқлари, Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари йиғилганларга қувонч улашди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img