Андижон вилоятида иккита мактаб биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу нафақат ўқувчиларнинг, балки бутун қишлоқ аҳолисининг қувончига сабаб бўлди.
– Маҳалламиздаги мактаб биноси юр- тимиз мустақиллигидан бир неча йиллар аввал барпо этилгани боис, анча эскириб қолганди, – деди Марҳамат туманидаги Увайсий маҳалласида яшовчи Ойжамол Айсарова. – Ўғил-қизларимиз энди за- монавий мактабда таҳсил оладиган бўл- дилар. Бу ердаги мавжуд шароитларни кўриб, ўзим ҳам мактабда ўқигим келяпти. 300 ўринли 30-умумий ўрта таълим мак- табининг янги биноси учун давлат бюд- жетидан 4 млрд 300 млн сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, Пахтаобод туманидаги Гузар маҳалласида қуриб битказилган мактабнинг фойдаланишга топширили- ши ҳақиқий байрам тадбирига айланиб кетди. Сабаби, 10-умумтаълим мактаби 450 ўринли қўшимча ўқув биносининг қуриб, фойдаланишга топширилиши ва мавжуд бинонинг қайта таъмирланиши натижасида 624 ўринга эга бўлди.
– Мавжуд мактаб биноси бундан 50- 60 йил муқаддам барпо этилган эди, – деди ушбу маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Абдулвосит ака Абдуллаев. – У пайтлар ўқувчилар сони оз эди. Шу боис муаммо бўлмаган. Бугунги кунга келиб аҳоли сонининг ортиши янги ўқув бино- сига бўлган талабни юзага келтирди.
Ўқувчиларнинг замонавий шароитда пухта таълим олишларига хизмат қилув- чи ушбу бинолар ўзининг ташқи кўрини- ши билан маҳаллага ҳам кўрк бағишла- моқда.


