|

|

2026 йил 27 Апрель, Душанба
spot_img

Асосий мақсад – кўркамлик яратиш

Муҳим хабарлар

Абдусами Ҳақбердиев
Абдусами Ҳақбердиев
Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 1984 йилдан республика миқёсидаги матбуот нашрларида турли лавозимларда ишлаган. “O‘zbekiston bunyodkori” газетасида 2020 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан бош муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Ярим тунда тинимсиз жиринглаган телефон овозидан сесканиб уйғонган Аҳрорбек Ибрагимов, “Ким бўлди экан?” дея гўшакни оҳиста кўтарди. Қўнғироқ қилган киши ўз ходими эканини билгач, бироз тинчлангандан сўнг:

– Нима гап, тинчликми, шу пайтда қўнғироқ қилишингизнинг сабаби нима? – дея сўради ҳалигача ҳаяжонини босолмай.

– Аввало, минг бор узр, вақт кутиб турмагани учун қўнғироқ қилавердим. Сабаби, ўзимга бириктирилган объектда тунги смена қурувчиларининг ишларини бир кўриб қайтай, деган мақсадда келган эдим. Улар назоратчи йўқлигидан фойдаланиб, кўп қаватли бинонинг учинчи қаватини лойиҳада кўрсатилгани сингари бажариш ўрнига, ўзларича, ўзгартириш киритаётган экан. Бу ноқонуний ишни тўхтатишга ҳаракат қилиб кўрдим, вақти келиб ташвиш келтиришини тушинтирдим, бироқ ўз билганларидан қолишмаяпти, – деди ушбу бинонинг лойиҳа муаллифи Иқболжон.

Аҳрорбек шу заҳотиёқ апил-тапил кийиниб, айтилган манзилга етиб борди. Ростдан ҳам қурувчилар ишни осонлаштиришни кўзлаб хатоликка йўл қўйишган, лойиҳада кўрсатилганлар мутлақо ўзгартирилганди. У дарҳол ишни тўхтатиб, буюртмачини топтирди ва шартнома шартлари бўйича лойиҳада белгиланган ҳар қандай нарсага ўзгариш киритиш аввалида ўзаро келишилиши назарда тутилганини эслатди ва ноқонуний амалга оширилган ишни буздириб ташлатди.

“Farg‘ona loyiha qurilish ta’mir­lash” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тўғрисида батафсил тўхталиш аввалида мазкур мисолга эътибор қаратганимиз бежизга эмас. Чунки ҳозирги кунда ана шу вилоят ҳудудларида саксондан ортиқ турдош корхоналар бун­ёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшишмоқда. Улар орасида чизган лойиҳалари билан водий вилоятлари орасида обрў-эътибор қозонганлари бармоқ билан санарли. Мазкур корхона ташкил қилинганига унча кўп бўлгани йўқ, бироқ қисқа вақт оралиғида айнан шундай эътирофга муяссар бўлганлардан бири.

Ютуқларга эришиш замирида бунёдкорлик ишларининг асосини яратувчи таж­рибали лойиҳа ижодкорлари жамлангани ва ўз соҳасини пухта ўрганиб, катта тажриба тўплагани ҳамда корхона раҳбарининг саъй-ҳаракати натижасида зарур асбоб-ускуналар билан таъминлагани туради. Ана шундай имкониятлар жамоа ёшларини (айни пайтда ташкилотда 40 нафардан ортиқ ёшлар ишлайди) изланишлар қилиб, бири иккинчисини так­рорламайдиган замонавий лойиҳалар тайёрлашларига йўл очиб берди. Уларнинг меҳнатлари самараси Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида қурилган, шу кунларда ҳам жадаллик билан қад ростлаётган турли кўринишдаги бинолар, кўчалар, ижтимоий объектлар ва ободонлаштириш ишларида яққол кўзга ташланиб турибди.

Жумладан, вилоят марказида қад ростлаган Халқ қабулхонасининг биноси, Темурийлар мактаби, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида бунёд этилган Ўзбекис­тон Республикаси Асаларичилар уюшмаси бинолари, Марғилон шаҳри ҳамда вилоятдаги барча туманлар марказида фаолият юритаётган Ҳунармандлар маркази, шунингдек, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ҳудудлардаги 40 дан ортиқ кўчалар, қишлоқлар, 50 дан ортиқ ижтимоий объектлар лойиҳа ижодкорлиги соҳасида катта тажрибага эга аҳил жамоанинг фуқароларимиз обод турмуш кечиришлари йўлида қўшаётган ҳиссаларидир.

Халқимизда, “Қоғоздан иморат қуриб бўлмайди”, деган гап бор. Бунинг маъноси шуки, қоғозда чизилгани билан у амалиётда қўлланилмаса, чанг босиб ётади, ҳеч нарсага ярамайди. Жамоа аҳли корхона ташкил қилинган кундан бошлаб мана шу ақидага жиддий эътибор бериб, бизнес-режада ҳам алоҳида банд билан белгилаб қўйган ва ҳар бир ижодий маҳсулот қурилишда қўлланилиши даврида уни муаллифлик қоидалари асосида охиригача назорат қилиб боряпти. Ана шу тартиб иш жараёнига айлангани учун корхонада тайёрланган бирорта ҳам лойиҳа бўйича буюртмачи ёки бошқа дахлдор ташкилотлардан эътирозлар бўлмаганининг ўзи жамоанинг меҳнатларига берилган муносиб баҳодир.

Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида бошқа соҳаларда олиб борилаётган янгиланишлар баробарида шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечираркан, “Фарғона, юртимиз гавҳари” деб эътироф қилганича бор. Чинданда, бу ерда қилинаётган барча ишлар асрлар билан бўйлашмоқда, халқимиз қаторида хориждан ташриф буюраётган сайёҳларни ҳам лол қолдираётгани бор гап. Мана шундай эътироф­ларга муносиб ишларнинг бир бўлагида “Фарғона лойиҳа қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ жамоасининг ҳам ҳиссаси бор. Президентимизнинг Фарғона халқи ва бунёдкорларининг жасоратли меҳнатларига берган баҳоси шу кунларда уларни янада ташаббуслар кўрсатишга чорламоқда. Мазкур лойиҳа ташкилоти айни пайтда 20 дан ортиқ янги лойиҳаларни тайёрлаяпти, улар бўйича бунёд этиладиган объектлар келгусида вилоят кўркига янада кўрк қўшиши турган гап. Зеро, кўплар қаторида аҳил жамоанинг асосий мақсади ҳам айнан шундай.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img