|

|

2026 йил 28 Апрель, Сешанба
spot_img

Аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги ортди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Истеъмолчилар орасида тўлов маданиятини шакллантириш ва соҳани интеграция қилиш жараёнлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлик масаласи, унинг таннархи ва ўрнатилган тарифлар ҳақида сўз борди. Қайд этилишича, республика иқтисодиёт тармоқлари томонидан бир йилда ўртача 56-57 млрд куб метр миқдорида сув ресурсларидан фойдаланилади. 2,2 млрд куб метр (4 фоиз) ичимлик суви ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади. Сув таъминоти ташкилотлари ичимлик сувини аҳолининг сони, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда техник имкониятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаради.
2022 йилда “Ўзсувтаъминот” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан 1 млрд 728 млн куб метр ёки ўртача кунига 4 млрд 734 минг куб метр ичимлик сув ишлаб чиқилган. Ушбу миқдор 2021 йилда 1 млрд 628 млн куб метр, 2020 йилда 1 млрд 608 млн куб метр, 2019 йилда 1 млрд 588 млн куб метр ва 2018 йилда 1 млрд 553 млн куб метрни ташкил этган. Шунингдек, 2017-2023 йиллар мобайнида жами 5 870 та объектда қурилиш ишлари олиб борилиб, 31 837,5 километр ичимлик, оқова сув тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди. Натижада 11,8 млн аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 6,6 млн аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди.
Тадбирда маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисини 2030 йилда ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга етказиш борасида ҳудудлар кесимида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилмоқда. Бунда нафақат янги иншоотлар қуриш, балки эскиларини ҳам қайта тиклаш ва реконструкция қилиш мақсад қилиб олинган. Жумладан, 2023-2030 йилларда республика бўйича қарийб 50 минг километрдан зиёд ичимлик суви тармоқлари ҳамда 2 минг дона иншоотнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади. Тарифлар ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофа, электр энергияси сарфи, сув манбаларининг лойқа-тиниқлиги, чучук ва шўрлиги, қаттиқлик даражасига қараб қайта ишлаш ва бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида турлича белгиланади. Бугунги кунда аҳолига марказлашган ичимлик сув тармоғи орқали етказиб берилаётган 1 куб метр (1 000 литр) ичимлик сувининг республика бўйича ўртача нархи 1 384 сўмга тенг. Савдо дўконларида эса 1 литр пластик қадоқдаги сув ўртача 3000 сўмни ташкил этмоқда. Бундан кўринадики, 2 200 баравар арзон ёки савдо дўконларида харид қилинадиган 1 литр сув пулига Тошкент шаҳрида 7 минг литр ичимлик суви етказиб берилади.
Маълумот ўрнида, республикада 1 куб метр ичимлик сувининг энг арзон нархи Тошкент шаҳрида 400 сўмни, энг баланд нархи Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади. Бугунги кунда, 1 куб метр ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил этади. Мисол учун, Қорақолпоғистонда ичимлик сув нархи ишлаб чиқариш таннархига нисбатан 1,7 баробарга кам. Аслини олганда, 1 куб метр ичимлик сувининг тариф харажатларида электр энергия харажатлари 27 фоизни, мукаммал ва жорий таъмирлаш 19 фоизни, хорижий молия ташкилотларининг жалб этилган кредитларини қайтариш 21 фоизни, иш ҳақи 29 фоизни, амортизация ҳамда бошқа харажатлар 4 фоизни ташкил этади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img