Маълумки, коммунал соҳа – аҳолининг бевосита бирламчи эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган мураккаб тизим ҳисобланади. Шу боис, ундаги ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан бирга муаммолар, ечимини кутаётган масалаларни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлди
Дастлаб мутахассислар Қарши шаҳридаги Шўртангаз маҳалласида бўлиб, кўп қаватли уйлар ҳолати билан яқиндан танишдилар. 48 та кўп қаватли уйга бугунги кунда “Шокир ҳудудий тех сервис” БСК томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Мутахассислар мазкур уйларнинг ертўласида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан ҳам танишиб, жумладан, уйнинг ички муҳандислик тармоқлари, ётиқ ва тик
қувурларни янгисига алмаштириш жараёни ва иссиқлик изоляциясини кўздан кечиришди. Шунингдек, мутасаддилар мазкур уйларни иссиқлик билан таъминлаш учун компания ҳамда ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида янги қозонхона барпо эти-
лаётгани ва ҳар бир уйга Индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) ўрнатиш жараёни билан ҳам танишдилар. Бошқарув компанияси уйларнинг ташқи қиёфаси ҳамда
кириш йўлакларига ҳам алоҳида аҳамият бермоқда. Бунда кириш йўлакларига энерготежамкор, ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилиб, эшиклар замонавийларига алмаштирилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудда бошқарув ташкилоти учун
янги ва замонавий бино қурилиб, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар вазирлик махсус штаби билан интеграция қилиниши ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, Қарши шаҳрининг янги массивларидан бири бўлган 11 та кўп қаватли уй жойлашган Ойдин коммунал маҳалласидаги уй-жойлар ҳам ўрганилди. Мазкур ҳудудда ташкил этилган “Қарши ойдин коммунал” бошқарув сервис компаниясининг янги маъмурий биноси, унда аҳоли учун яратилган шароитлар, 24 соат фаолият юритувчи диспетчерлик хизмати, қўшимча сервис хизматлар турлари кўздан кечирилди.


