Президентимиз ташаббуси асосида мамлакатимизда аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.
Хусусан, Тахиатош туманидаги “Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги кўп қаватли уй-жой қурилиши бошланди. Замонавий архитектура асосида қурилаётган мазкур турар жой мажмуасида аҳоли учун қулай
инфратузилма ҳам мавжуд.

