|

|

2026 йил 18 Май, Душанба
spot_img

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Муҳим хабарлар

Давлат раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, мамлакатга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Диний уламо билан суҳбатда ёшлар таълим-тарбияси, ислом маърифати ҳақида сўз борди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигига кўмаклашиш, муҳтож оилаларни алоҳида меҳр-эътиборга олиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу ерда мажмуа атрофида режалаштирилаётган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий ёълакни тиклаш, Дониёлбий мадрасасини таъмирлаш, таҳоратхона ва музей барпо этиш кабилар мўлжалланмоқда.
Давлат раҳбари зиёрат туризми учун шароитларни кенгайтириш, хориждан Бухорога тўғридан тўғри қатновлар ва меҳмонхона ташкил этиш, қабристонни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img