|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

BIM технологиясидан фойдаланишнинг аҳамияти

Муҳим хабарлар

Райҳона Хўжаева
Райҳона Хўжаева
2003-2007 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тугатган. Унинг таълим-тарбия, маънавий-маърифий, қурилиш-бунёдкорлик мавзуларидаги мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинмоқда.

Яқинда бир танловни ёритиш учун борганимда, иштирокчиларнинг тақдимотини кузатиб, бошқалар қатори мен ҳам ҳайратга тушдим. Тақдимотда келтирилишича, BIM технологияси ёрдамида эндиликда нафақат лойиҳаланаётган бинони шунчаки ЗД ёки архитектура чизмасини кўриш, балки виртуал равишда бинони бемалол “саёҳат” қилиш ҳам мумкин экан. Бугун қурилиш санаоати жадаллик билан ривожланмоқда. Бунда қурувчи ва лойиҳачиларнинг замонавий технологиялардан самарали фойдаланаётгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўляпти. BIM технологияси ҳам айни пайтда қурилиш соҳасига татбиқ этилаётган ана шундай замонавий технологиялардан бири ҳисобланади.

Аслида BIM  технологияси нима ва унинг қандай афзалликлари бор?

BIM – бу қурилиш объектининг кўп ўлчовли моделини яратишга имкон берадиган технология бўлиб, у бу ҳақда барча маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу модел нафақат қурилиш учун, балки объектнинг ишлаши учун ҳам қўлланилади. Шунинг учун уни фақат график 3Д проекцияси деб ўйлаш мутлақо нотўғри. BIM  қисқартмаси инглиз тилидан (Building Information Model или Modeling) “биноларни ахборот моделлаштириш” деб таржима қилинган. Кўпчилик дастурий таъминот номи BIM  ҳарфлари ортида яширинган деб ҳисоблашади. Бошқалар чизилган бино BIM  деб ўйлашади. Aммо бундай оддий таърифни бериш мумкин эмас. Дизайндаги BIM технологиялари бинонинг уч ўлчовли моделини яратишга асосланган, аммо бу ҳолда модел нафақат геометрик элементлар ва тўқималарнинг тўплами ҳисобланади, балки бундай модел ҳақиқатда бўлган ва ўзига хос физик хусусиятларга эга виртуал элементлардан иборат. BIM  технологияси бинони лойиҳалаштиришга ва ҳатто қурилиш бошланишидан олдин ҳам унда содир бўладиган барча жараёнларни тўлиқ ҳисоблашга ва аниқлашга имкон беради.

Бугунги кунда ушбу технология юртимиз қурилиш компаниялари томонидан ҳам қурилиш жараёнида қўлланилмоқда. Агар илгари у билан ишлаш учун махсус мураккаб ва профессионал дастурларни ўрнатиш зарур бўлса, бугунги кунда смартфонлар ва планшетлар учун оддий дастурлар мавжуд. Бу мижозлар ва ишлаб чиқувчиларга BIM моделига тез ва қулай кириш имкониятини беради.

Шундай қилиб, BIM технология­сидан фойдаланишнинг энг кенг тарқалган усули бу – визуализация ҳисобланади. Бу нафақат лойиҳани буюртмачига чиройли тарзда тақдим этиш, балки эскиларини алмаштириш учун энг яхши дизайн ечимларини топиш имконини ҳам беради. Иккинчи афзаллиги эса ўзгаришларни самарали ва осон бошқариш имконини берадиган моделдаги маълумотларни марказлаштирилган ҳолда сақлашдир. Лойиҳага маълум бир ўзгартириш киритганда, у дарҳол барча кўринишларда: қават режаларида, баландликларда ёки участкаларда кўрсатилади. Шунингдек, у дизайн ҳужжатларини яратиш тезлигини сезиларли даражада оширади ва хатолар эҳтимолини камайтиради. BIM  технологиясини лойиҳалаштиришга киритиш молия­вий харажатларни камайтиради ва объектни ишга тушириш муддатини сезиларли даражада қисқартиради. Шу сабабли, аксарият қурилиш компаниялари ўз амалиётларида замонавий ахборот моделлаштириш усулларидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.

Бу ҳақда АОКАда “Қурилиш соҳасига жорий этилаётган BIM технологиялари” мавзусида ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълумот берди.

Брифингда таъкидланишича, эндиликда қурилиш жараёнлари BIM технологияси асосида амалга оширилади ва бу жараёнлар босқичма босқич ривожлантириб борилади. Хусусан, 2023 йилда  манзилли дастурга киритилган ҳар бир ҳудудда 5 тадан объектни рақамли моделлаштириш усулида лойиҳалаштириш кўзда тутилмоқда.

Маълумки, бугун дунёнинг етакчи мамлакатларида лойиҳалаш ва қурилиш жараёнлари BIM  технологиялари асосида амалга оширилади. Бу борада Буюк Британия ва Сингапур етакчилик қилмоқда. Ўзбекистонда BIM технологияларни жорий этиш ва қурилиш жараёнларини рақамли бошқариш бўйича халқаро тажриба таҳлил қилиниб, бу йўналишда Хитой, Германия, Россия ва Қозоғистон тажрибаси ҳам ўрганилди. Консультатив музокаралар ҳам ўтказилди.

Қурилиш вазирлиги томонидан соҳага BIM технологияларини жорий этишнинг 2024 йилгача бўлган “Йўл харита”си ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ушбу технология ва қурилиш жараёнлари иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар ягона стандартлар асосида, марказлашган сервер орқали мувофиқлаштириб борилади. Ҳудудлардаги “Ягона буюртмачи хизматлари инжиниринг компаниялари”ни BIM моделлар билан ишлашга тайёрлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2023 йилда Давлат инвестиция дастурига киритилган ва намунавий лойиҳалар асосида янгидан қуриладиган объектларнинг рес­публика бўйича камида 70 таси танлаб олинади. Уларни лойиҳалаш учун ҳудудларда салоҳиятли лойиҳа ва ҳудудий экспертиза ташкилотлари тайёрланади. Объектларни қуриш учун ҳар бир ҳудуддан тажрибали лойиҳа ташкилотлари тендер орқали саралаб олинади. Бунда ягона буюртмачи, лойиҳачи, экспертиза ва қурилиш ташкилотлари ходимларини ўқитиш ҳам кўзда тутилган. Лойи­ҳалаш BIM нинг иккинчи даражаси яъни, 5Д моделда амалга оширилади. Қурилиш жараёнларининг бориши кузатув камералар ва дронлар ёрдамида назорат қилинади. BIM технологияларига ўқитиш мақсадида инжиниринг компаниялари ходимлари, архитектор, конструктор, электрика ва муҳандислик коммуникацияларини лойиҳаловчилар, қурилишни ташкил этиш ло­йиҳачиси ҳамда BIM-менежерларининг малака оширишлари  ташкил этилади. BIMда лойиҳалаш ва қурилиш жараёнлари иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш учун ягона талаб ҳамда стандартлар ҳам ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Объектларнинг рақамли моделлари BIM-серверда сақланади ва ягона маълумотлар маркази ташкил ­этилади.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қурилишда BIM технология­ларини қўллаш соф фойдани 25 фоизгача, рентабеллик индексини 14-15 фоизгача ортишига хизмат қилади.  Инвестицияларнинг ўзини оқлаш даврини 17 фоизга камайтириб, қурилиш харажатларининг қисқариши ҳисобига лойиҳанинг таннархини 30 фоизгача арзонлаштиради.

Демак, тез орада тобора чирой очиб, замонавий қиёфа касб этаётган юртимиздаги иншоотлар келгусида бу каби технологиялар ёрдамида янада ўзгача тарзда бунёд этилади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img