|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Ижодий учрашувлар давом этади

Муҳим хабарлар

Таҳририят ходимлари иштирокидаги ижодий учрашувнинг бу галгиси Фарғона политехника институтида бўлиб ўтди. “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси бош муҳаррири Дилшод Жалолов ҳамда ўқитувчи-профессорлар ва талабалар иштирокидаги учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган институтнинг Қурилиш факулътети декани Шохруҳ Давлятов таҳририят билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйилишини, ўқитувчи ва талабаларга соҳа газетасини мунтазам ўқиб бориш фойдадан холи бўлмаслигини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кунда қурилиш соҳасида жорий этилаётган янгиликлар ҳақида гапириб, улардан бохабар бўлишда ушбу нашр катта аҳамиятга эга эканини ҳам тушунтирди. Қолаверса, газетанинг мазмун-мундарижасида яна қандай мавзудаги мақолалар бериб бориш зарурлиги тўғрисида ўз таклифларини билдириб, қурилиш соҳаси вакилларига “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси энг яқин кўмакчи бўлиши кераклигини таъкидлади.
Тадбирда таҳририят бош муҳаррири Д. Жалолов сўзга чиқиб, газетанинг қисқача мазмуни ва тарихи ҳақида маълумот бериб, келгусидаги режаларда юртимиздаги қурилиш йўналишлари мавжуд бўлган олийгоҳлар ҳаётига бағишланган саҳифа чоп этиш ҳақида алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, институтдаги профессор-ўқитувчилар ва ёш изланувчиларнинг мақолаларидан фойдаланиб, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди. Ўз навбатида, учрашувда иштирок этган талабалар ва ўқитувчилар ҳам газетанинг янада қизиқарли чиқиши юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдириб, келгусида газета саҳифаларида илғор талаба-ёшларнинг мазмунли мақолалари чоп этилишини билдиришди.
Худди шундай учрашув Бухоро муҳандислик-технология институтида ўқитувчи ва талабалари иштирокида бўлиб ўтди. Бугунги кунда ушбу институтда тўрт нафар профессор, 118 нафар ўқитувчи 1300 нафардан зиёд бакалавр ва магистратура йўналишидаги талаба ёшларга таълим бериб келмоқда.
Учрашувда иштирок этган институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шукрулло Очилов, архитектура ва қурилиш факультети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Шероз Темиров, бино-иншоотлар қурилиши кафедраси катта ўқитувчиси Шавкат Қиёмов сўзга чиқиб, келгусида газета билан ҳамкорлик қилиш улар фаолиятида ҳам катта аҳамиятга эга бўлишини таъкидлашди. Хусусан, қурилиш материаллари йўналиши ўқитувчиси Акмал Шарипов қурилиш материаллари, технологиялари ва уларни ишлаб чиқариш бўйича ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, 4 босқич талабалари Асадбек Норбеков ва Гулноза Саидовалар ҳам газетада ёритиладиган мавзулар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини айтишди.
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида бўлиб ўтган ижодий учрашув ҳам қизғин савол-жавоблар ва кўплаб таклифларга бой бўлди. Унда сўзга чиққан Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Шерзод Узоқов, университет матбуот котиби Жавлон Садиков соҳанинг ягона нашри бўлмиш “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси билан ҳамкорликдан миннатдорлигини айтиб, келгусида бу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканликларини билдиришди.
Шунингдек, Қурилиш факультети тюторлари Тошпўлат Тўқбоев ва Миржалол Толибоев, талаба Умид Маматқулов газета мазмун-мундарижаси ва унда ёритилаётган мақолалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга таҳририят бош муҳарриридан батафсил жавоб олишди.
Университет ректори Чидем Турйилмаз ва таҳририят бош муҳаррири Дилшод Жалолов учрашиб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбатлашишди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img