|

|

2026 йил 18 Май, Душанба
spot_img

Навоийдаги энг йирик корхоналардан бири – “MINOR MILLENIUM”

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Навоий вилоятининг табиий жойлашуви республикамизнинг бошқа вилоятларидан анчайин фарқ қилади. Ушбу ҳудуднинг географик жойлашуви чексиз қум барханлари-ю, бўз водийлардан иборат. Ерости бойликлари нафақат Ўзбекистонда, балки дунё миқёсида эътироф этилган руда конлари учун замин ҳозирлаган. Шундай шароитда Навоийда илғор урбанизация муҳити тобора кенгайиб, вилоятнинг қурилиш-архитектура кўриниши мутаассир этиб келмоқда. Бундай қизғин қурилиш жараёнларида “MINOR MILLENIUM” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам ўз ўрни бор.

Йўлингиз тушиб, Навоий шаҳрига учрасангиз кўплаб қуриб битказилган янгидан-янги биноларга кўзингиз тушади. Бундан келиб чиқадики, ҳақиқатда сўнг­ги йилларда қурилиш, қолаверса, урбанизациянинг ривожланиши учун алоҳида эътибор берилмоқда. Шаҳарлар кенга­йиб, кўп қаватли турар жой биноларию ижтимоий объектлар қад кўтармоқда. Буни, албатта, Навоий шаҳрига келган киши яққол сезиши мумкин.

Йўлда кетарканмиз, қаршимизда янги битказилган шифохонанинг биноси кўринди.

– Бу шифохонани ҳам бизнинг “MINOR MILLENIUM” корхонаси қуриб битказган, – деб мийиғида кулди корхона вакили.

Шифохонага назар ташласангиз, ҳақиқатда сўнгги йиллардаги қурилиш анъаналарининг ривожланганига амин бўласиз.

Ҳа, “MINOR MILLENIUM” масъулияти чекланган жамиятини Навоийда ҳамма қурувчи яхши билади. Кўп йиллик тажриба, амалиёт ва тўп-тўп қуриб топширилган объектлар – ҳаммаси бу корхонанинг нақадар салоҳиятли эканини кўрсатиб туради. Келинг, энди бу корхона ҳақида батафсилроқ сўз юритсак.

2002 йилда Нодирбек Холиқов томонидан ташкил этилган корхона ўтган қисқа вақт ичида кўплаб муаллифлик қурилишларини олиб борди. Навоий вилоятининг замонавий меъморчилик кўринишларини тиклашда етакчилардан бири бўлди. Ҳозирги кунда корхонанинг кенг қамровли фаолиятида 300 нафардан ошиқ доимий ишчилар хизмат қилмоқда. Мавсумий ишлар билан баъзан корхонанинг ишлаб чиқариш ва қурилиш тармоқларида 1 000 нафардан ошиқ ишчи-хизматчилар параллел иш олиб боришади.

– Фаолиятимиз асосан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, турар жойлар, давлат муассасаларининг биноларини қуришдан иборат, – деди корхона раҳбари Нодирбек Холиқов. – Ўтган давр мобайнида бир қанча ишларни амалга оширдик. Хусусан, Президентимизнинг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида Кармана туманидаги “Талқоқ” МФЙ ҳудудида 10 та 5 қаватли 20 хонадонли 2 ва 3 хонали турар жой бинолари ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш, ана шу маҳалла ҳудудида қўшимча 4 ва 5 қаватли 20 хонадонли 2, 3 хонали турар жой бинолари, 2022 йил “Гулистон-3” массивида 110 ўринли тиббиёт бўлими қурилиши, 2022 йилда Навоий шаҳрида Миллий гвардия ходимлари учун 5 қаватли 30 хонадонли турар жой биноси қурилиши тугатилди. Айтиш керакки, вилоятимизда олиб борилётган қурилиш жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқдамиз. Бундай хайрли ишлар орқали элимизнинг фаровонлиги, юртимизнинг равнақига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз. Албатта, келажакда Навоий вилоятида бу кўринишдаги қурилиш-реконструкция жараёнларида фаол иштирок этишни мақсад қилганмиз.

“MINOR MILLENIUM” корхонаси ҳақида тўхталадиган бўлсак, корхона асосан йирик ижтимоий объектларда чиниққанини англаймиз. Жамият ўтган давр оралиғида ана шундай йирик қурилишларни амалга ошириб, вилоятнинг қурилиш салоҳиятини барчага кўз-кўз этди. Жумладан, ўтган 2021 йилда Навоий шаҳар перинатал маркази биноси тўлиқ қуриб битказилиб, халқимиз фойдаланиши учун очиб берилди. Шунингдек, давлат муассасаларининг буюртмалари асосида хизмат турар жой бинолари тикланди.

Корхона жамоаси ҳозирги кунда Навоий вилояти тиббиёт бирлашмаси биноларини қуриб битказиб, фойдаланишга топшириш арафасида. Мазкур тиббиёт бирлашмасининг умумий қурилиш қиймати 21 миллиард сўмни ташкил этди.

Сўнгги йилларда миллий саноат қатори қурилиш соҳасида ҳам маҳаллийлаштиришга алоҳида урғу берилмоқда. Бу борада “MINOR MILLENIUM” масъулия­ти чекланган жамияти кўплаб ижобий ҳаракатларни амалга оширди. Бугун корхонага тегишли ишлаб чиқариш тармоғида қурилиш учун зарур қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Кенг қамровли ишлаб чиқариш цех ва заводлари амалда корхонанинг қурилиш ишлари балансини ушлашда қўл келмоқда.

Ўтган даврда корхона Навоий шаҳридаги “Гулистон” массивида 40 ўринли туғруқ бўлимининг қурилишини тугаллади. Шунингдек, шаҳардаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудида ДХХ ходимлари учун 5 қаватли 30 хонадонли турар жой биноларидаги қурилиш ишларини бажарди.

Айтиш керакки, корхона Навоий шаҳри ҳудудидаги магистрал автомобиль йўлига туташувчи Ёшлик кўчасида таъмирлаш ишларини олиб борди. Корхонанинг моддий техник базасида 2 дона автокран, 5 дона экскаватор, 11 та юк ташиш автотранспортлари, 10 тоннали минорали кран ва 8 дона бошқа турдаги техникалар мавжуд.

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img