|

|

2026 йил 18 Май, Душанба
spot_img

Мукаммаллик лойиҳадан бошланади

Муҳим хабарлар

Абдусами Ҳақбердиев
Абдусами Ҳақбердиев
Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган. 1984 йилдан республика миқёсидаги матбуот нашрларида турли лавозимларда ишлаган. “O‘zbekiston bunyodkori” газетасида 2020 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан бош муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Истиқлол эпкинлари боис бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида қад ростлаётган замонавий, кўркам бинолар, улардаги қулайликлар мужассамлиги лойиҳачиларнинг маҳоратлари меваси десак, асло муболаға бўлмас.

Сир эмаски, бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳаларни тубдан янгилаш, айниқса, уй-жойга муҳтожлар талабини қондириш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришни кенг шакллантириш масаласи давлатимизнинг бош мақсадига айланган. Бу вазифаларни янада жадаллаштириш учун Давлат дас­турлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, иқтисодиётнинг қон томирларидан ҳисобланмиш қурилиш соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳам бунинг яққол мисоли бўла олади.

Қурилишда лойиҳа ташкилотларининг тутган ўрни беқиёс. Боиси ҳар қандай янги объектнинг ҳар тарафлама мукаммал қурилишида, энг аввало, унинг лойиҳаси пухта бўлмоғи зарур. Бу эса, лойиҳачилар зиммасига катта масъулият юклаши баробарида, уларнинг тинимсиз изланишлари, соҳага оид барча янгиликлардан бохабар бўлиб боришларини талаб этади.

Демоқчимизки, ҳар қандай бинонинг ташқи кўринишига қанчалик безак берилмасин, энг аввало, унинг лойиҳаси кишилар эътиборини тортади. Буни ҳозирги пайтда республикамизда бунёд этилаётган, бир-бирига ўхшамаган муҳташам иншоотлар мисолида кўриш мумкин.

Наманган вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари, вилоятнинг турли ҳудудларида қад ростлаётган замонавий иморатларни ҳам бу борада ибрат ва намуна сифатида таъкидлаш мумкин. Хусусан, вилоятда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ишларида, энг аввало, ҳар бир объектнинг мукаммал лойиҳасини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу ишларда Владимир Садовников раҳбарлигидаги “Proekt servis” МЧЖ лойиҳа ташкилоти ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Ушбу корхона 2011 йилда масъулия­ти чекланган жамиятга айлантирилгач, унинг ишлаб чиқаришга ёндошуви ҳам давр талабига мослашиб борди. Ёш, соҳада тажрибаси бор ишчи-ходимлар жамланиб, улар қайта тайёргарликдан ўтказилди. Бу сингари саъй-ҳаракатлар натижасида замон талабига мос лойиҳалар шакллана борди. Давлат томонидан яратилган шароитдан фойдаланиб, ўз лойиҳа ташкилотини тузаётган тадбиркорлар кўп бўлгани билан биринчи галда уларнинг ижодий меҳнати чизгиларда кўринса, асосий баҳони эса буюртмачи қўяди. Бу борада ростини айтиш керак, Наманган вилоятида бугунги кунда 70 дан зиёд лойиҳа ташкилотлари фаолият кўрсатаётган бўлса-да, улар орасида “Proekt servis” МЧЖ жамоасиэнг илғорлардан ҳисобланади. Бундай даражага эришиш замирида тинимсиз изланиш ва соҳада янгиликлар яратиб, ташаббуслар кўрсатиш мужассам.

Буни кейинги беш йилда шаҳар ва қишлоқларда қурилган юзлаб мактаб ҳамда болалар боғчалари, спорт заллари, поликлиникалар, ер ости ўтиш йўллари, ошхона ва ресторанлар, меҳмонхоналар-у иссиқхоналар, кўп тармоқли шифохоналар, микрорайонлар лойиҳалари мисолида кўриш мумкин. Эътиборли жиҳати, корхона жамоаси яратаётган бир-бирини такрорламайдиган лойиҳалар қўшни вилоятларда ҳам ўз буюртмачиларига эга. Ўтган беш йилда Андижон ва Фарғона шаҳарларида ташкилотнинг лойиҳалари бўйича бир нечта кўп қаватли турар жойлар, маъмурий бинолар ҳамда болалар спорт майдончалари қуриб битказилди.

Бундан ташқари, ана шу лойиҳа ташкилотида сайқал топаётган чизмалар бошқа давлатларга ҳам кириб бораётгани жамоа аҳли бажараётган ишларга берилган ҳақиқий баҳодир. Жумладан, ташкилот лойиҳачилари Россия Федерациясидаги қўшма корхона билан ҳамкорликда Европа тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган лойиҳа бўйича вилоятдаги кўп қаватли уйларнинг ички тармоқлари ва канализацияларини янгилашдаги ишларни бажаришди. Айни пайтда бу борадаги истиқболли режалар изчил давом эттириляпти.

Лойиҳалар устида тинимсиз изланиш­лар олиб бораётган 40 нафардан ортиқ жамоанинг ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилган. Уларнинг меҳнатлари қадрланиб, қилган ишига лойиқ маош тўланиши қатъий белгиланган. Тўй ва бошқа тадбирларда корхона томонидан моддий ёрдамлар ажратилади. Ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётган ишчи-хизматчилар ҳам шунга муносиб равишда доимо изланишлар қилиб, янгиликлар яратишмоқда.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img