|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Қирғизистон делегацияси билан учрашув

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида қирғизистонлик мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташрифдан мақсад – вазирликнинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими, хусусан, ундаги платформаларнинг фаолиятини ўрганиш, тизимнинг афзалликлари ҳамда муҳандислик тармоқларини рақамлаштириш жараёнларини муҳокама қилишдан иборат. Мулоқот давомида “Шаффоф қурилиш” МAТ давлат тизимларининг рақамлашиши асосида шакллантирилгани, бугунги кунда лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан мазкур тизимга катта қизиқиш билдирилаётгани
таъкидланди. Шу билан бирга, инсон омилисиз электрон рейтинг ва тендер
платформаларининг нуқсонсиз ишлаши, тизимни такомиллаштириш, пудрат ва лойиҳа йўналишидаги тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини эшитиш мақсадида ҳудудларга чиқилганлиги таъкидланди. Қирғизистон делегацияси вакиллари томонидан электрон тизимнинг юқори савияда ишланганлиги, ушбу тизимдан пудрат ва лойиҳа бозорини ривожлантиришда бозор принциплари асосида унумли фойдалиш учун имконият катта эканлиги айтиб ўтилди. Ўз ўрнида меҳмонлар Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг
иш режими, тизимнинг яратилиши ва ундан фойдаланиш жараёни билан танишдилар.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img