Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 август куни “Тошкент-Шарқий” аеропортининг лойиҳаси билан танишди.
Давлат раҳбари ўтган ойда унинг қурилишини бориб кўрган эди.
Берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилган.
Хусусан, аеропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.
Бу аеропортнинг умумий майдони 693 гектар. Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йу́лаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади.
Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ИCАО ИИИ-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.






