|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

2022 йилнинг энг яхши қурилиш материали брендлари аниқланди

Муҳим хабарлар

Райҳона Хўжаева
Райҳона Хўжаева
2003-2007 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тугатган. Унинг таълим-тарбия, маънавий-маърифий, қурилиш-бунёдкорлик мавзуларидаги мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинмоқда.

Ўтган йил якуни бўйича “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳам кутилган натижаларга эришди. Хусусан, ўтган йил якуни билан қурилиш материаллари соҳасида 28,6 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105 фоизни ташкил этди. Жумладан, 35 млн квадрат метр қурилиш ойнаси (ўтган йилга нисбатан 107 фоиз), гипсокартон – 69 млн квадрат метр (108 фоиз), цемент – 14,5 млн тонна (102,1 фоиз), керамик плитка – 36 млн квадрат метр (108,1 фоиз) каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 2022 йил якуни билан 1,8 млрд АҚШ долларилик, шундан 1,14 млрд АҚШ долларилик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Қиймати 1,4 млрд АҚШ долларилик 420 та лойиҳалар ишга туширилди ва 14,2 мингта янги иш ўрни ташкил этилди.

Экспорт географиясини ва маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш ҳисобига 610 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, 139 фоизга ўсиш таъминланди. Бунда, 36,9 млн АҚШ долларилик гулқоғоз, керамик маҳсулотлари – 92 млн АҚШ доллари, ПВХ ва пластмасса буюмлар – 88 млн АҚШ доллари, алюминдан қурилиш материаллари – 41,5 млн АҚШ доллари, металл буюмлар – 151,8 млн АҚШ доллари каби маҳсулотлар экспорт қилинди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 1,4 трлн сўмлик 13 турдаги маҳаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди. Жумладан, 23 млн квадрат метр қурилиш ойнаси, 1,8 млн квадрат метр керамогранит, 4 млн квадрат метр линолеум, 9,6 млн квадрат метр янги турдаги керамик плитка, 40 минг дона керамикадан сантехника буюмлари каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Албатта, бундай юқори натижаларга эришишда саноат корхоналарининг ўрни беқиёс. Шу боис, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан бозор талаб ва таклифини ўрганиш мақсадида “2022 йилнинг энг яхши қурилиш материали бренди” ижтимоий сўровномаси ўтказилди. Унда 220 минг иштирокчи қатнашди. 4 кун давом этган сўровнома натижасига кўра, умумий ҳисобда 81 мингта овоз тўплаган “BASALT” (“BASALT WOOL” МЧЖ ҚК) бренди танлов ғолиби деб топилди. Шунингдек, 56 минг овоз тўплаган “ARTON” (“East Mining Invest” МЧЖ) ва 36 минг овозга эга бўлган “ORIENT CERAMIC” (“ORIENT CERAMIC” МЧЖ) брендлари “2022 йилнинг энг яхши қурилиш материали брендларидан бири” номинацияларини қўлга киритишди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида танлов ғолиб ва совриндорлари, уюшма раҳбар-ходимлари, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img