|

|

2026 йил 17 Май, Якшанба
spot_img

“O‘ZOG‘IRSANOATLOYIHA” юртимиздаги юқори рейтингга эга институт

Муҳим хабарлар

Райҳона Хўжаева
Райҳона Хўжаева
2003-2007 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тугатган. Унинг таълим-тарбия, маънавий-маърифий, қурилиш-бунёдкорлик мавзуларидаги мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинмоқда.

Ўтган йили ўзининг 80 йиллик юбилейини нишонлаган юртимиздаги энг юқори рейтингга эга лойиҳа институтларидан бири – “O‘ZOG‘IRSANOATLOYIHA” АЖдир. Институт 2010 йил 23 февралдан бошлаб очиқ акциядорлик жамияти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Институт объектларни лойиҳалашда назоратнинг барча усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, лойиҳа ечимлари ва стандартларга мувофиқ бажарилаётган ишларнинг юқори сифатини таъминлайди. Бу вазифани амалга ошириш учун айни пайтда 80 нафардан ортиқ лойиҳачи, қурилиш сифатини назорат қилиш бўйича 20 нафар етук мутахассис, 40 дан ортиқ турдаги замонавий ускуналар билан жиҳозланган синов лабораториясида 10 нафар махсус сертификатга эга муҳандис фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги қарори билан институтга етакчи лойиҳа-қидирув ташкилоти мақоми берилган. Етакчи институт мутахассислари ишлаб чиққан лойиҳалар асосида мамлакатимиз халқ хўжалигида муҳим ўрин тутувчи кўплаб объектлар бунёд этилган. Хусусан, Ўзбекистон қийин эрувчи ва иссиқбардош металлар комбинати, Чирчиқ трансформатор заводи, Бек­обод шаҳридаги Ўзбекистон металлургия заводи, Ўзбекис­тон қиш­лоқ хўжалиги машиналари заводи, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машиналари заводи, Тошкент трактор ва мотор заводлари, Тошкент метрополитенининг турли объектлари, Тошкент шаҳридаги чинни буюмлар заводи, “Совпластитал” ҚК объект­лари шулар жумласидандир.

Кейинги йилларда йирик инвестицион лойиҳалар асосида Асака шаҳридаги “ЎзДЭУавто” автомобиль заводи, Жиззах шаҳридаги “Uz EXIDE” аккумулятор заводи, Дўстлик шаҳридаги “Мерседес-Бенц” юк автомобилларини йиғиш бўйича қўшма корхона, Тошкент шаҳридаги техник шиша-тола ишлаб чиқарувчи “Узгласзайден” заводи, Тошкент шаҳридаги қимматли қоғозлар фабрикаси, Гугурт ишлаб чиқариш бўйича “ЎзЭЛЛАС” Ўзбекистон – Греция қўшма корхонаси, “Согпласт-Максан” Ўзбек–Турк қўшма корхонаси, Тошкент шаҳридаги “Корфармсаноат” Ўзбекистон – Ҳиндистон қўшма корхонаси, “ТЕС” инжиниринг компанияси (Япония), “ТЕКНИП” (Франция) ва “JGC Corporation” (Япония) корпорациялари билан бирга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция қилиниб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилган.

“O‘ZOG‘IRSANOATLOYIHA” юртимиздаги етакчи лойиҳа инс­титути сифатида лойиҳаларни сифатли яратилиши учун самарали фаолият олиб бормоқда. Давлат миқёсидаги муҳим ло­йиҳаларни яратишда ISO 9001 сифат менежмент тизимлари, Ўзбекистон Республикаси ҚМҚ, ШНҚ, Санитария норма ва қоидалари, DSt стандартлари, GOST, SP, VSN ва бошқа халқаро стандартлар қўлланиляпти.

Институт мутахассислари томонидан кейинги йилларда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари эса фикримизнинг исботидир. Улардан, “Ўзметкомбинат” АИБ рулонли тасмалар ишлаб чиқариш цехи ва унинг таркибига кирувчи муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, “Хандиза” кони базасида полиметалл рудаларни бойитиш фабрикаси, Олмалиқ КМК, Янги пресслаш цехи, 1-босқич, архитектура-қурилиш қисми, ЎзДЭУавто ЁТАЖ, “UZVNESHTRANS” ДАК, “Ўз-СэМюнг Ко” ЁАЖ штамплаш участкаси, “UzSUNGWOO” МЧЖ ҚКда Т-250 русумли автомобиль деталларини ишлаб чиқариш учун пайвандлаш линиялари, “BAUPLAST” ҚК пластик профиллар ишлаб чиқариш цехи, Бекобод цемент заводининг реконструкцияси ана шундай объектлар сирасига киради.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги 10 000 ўринга мўлжалланган футбол-енгил атлетика спорт мажмуаси, универсал спорт зали, “MAN” катта юк автотранспорт воситаларини йиғиш корхонаси, “Тошкент-Сити” ҳудудида Бизнес-марказ қурилиши ло­йиҳаси бўйича техник кузатув, Олмазор туманида “Ўзбекистонда Ислом маданияти ва цивилизацияси маркази” бино ва иншоотларининг қурилиши, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Имом Ал-Бухорий ёдгорлик маж­муасининг янги қурилиши, Хоразм вилоятида “UzavtoMotors” АЖ филиали ҳудудида “Дамас” ва “Лабо” русумли автомобиллар учун штампланган кузов деталларини ишлаб чиқариш объектлари лойиҳалари ҳам институт мутахассисларининг ижод маҳсулидир.

Бугун қурилишда фақат сон эмас, сифат масаласи ҳам биринчи ўринда туриши бекорга эмас. Бу борада институт таркибида ўн йилдан буён фаолият юритиб келаётган Синов лабораториясининг хизматини алоҳида таъкидлаш ўринли. Лаборатория 2012 йилда техник малака ва мустақил ишлаш учун аккредитациядан ўтказилган.

Сифатсиз материаллар ва заиф конструктив элементларни ўз вақтида аниқлаш қурилаётган объектлардан фойдаланиш харажатларини камайтириш ҳамда муҳандислик иншоотларининг ишончлилигини оширади. Лаборатория айнан қурилиш материаллари ва конструкцияларининг сифатини назорат қилиш ҳамда қурилиш экспертизасини амалга ошириш билан шуғулланади. Шунингдек, қурилиш объектларида турли лаборатория синовларини ўтказиш бўйича хизматларни ҳам таклиф қилади.

Ушбу лаборатория синовларни ўтказишдаги тезкорлиги, қўйилган вазифаларга индивидуал ёндашуви билан ажралиб туради. Лабораторияда ихтисос­лашган олий маълумотли мутахассислар, шунингдек, махсус сертификатга эга кадрлар фаолият юритади. Марказ лаборатория хизматлари бозорининг фаол ва малакали иштирокчиси сифатида Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Ўзбе­кистоннинг бошқа ҳудудларида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Албатта, юқоридаги каби юртимизнинг энг йирик ва муҳим объектлари учун лойиҳа яратиш осон иш эмас. Зеро, Ўзбекистондаги лойиҳа-қидирув ташкилотларининг 1999–2021 йиллар учун тузилган рейтингида биринчи ўринга лойиқ деб топилган “O‘ZOG‘IRSANOATLOYIHA” институти бу эътирофга ҳар жиҳатдан муносибдир.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img